11 January 2018
02:16 - Вой-дод: Ўзбекистонда “яшаш минимуми» ва “истеъмол саватчаси” тушунчалари яратилармиш!

Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш учун “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” тушунчалари киритилади, ҳамда уларни аниқлаш мезонлари жорий этилади, дейилади Gazeta.uz Интернет нашрининг кечаги хабарида.

Ушбу атамаларнинг амалга татбиқ этилиши халқ муҳокамаси учун эълон қилинган 2018 йилги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Ташаббус шу йил 1 июлга қадар амалга оширилиши керак.

Илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси"га оид муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади. Қабул қилиниши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар миқдорининг, шу жумладан ҳудудлар кесимида “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси"га мутаносиблигини таъминлаш назарда тутилади.

Бутун дунёда аллқачон киритиб бўлинган бундай тушунчаларни мамлакатимизга олиб келиниши сўзсиз яхши хабар, дейди мухбиримиз. Аммо, у ҳолда нима учун хабарнинг сарлавҳасини “Офарин”дан эмас, “Вой-дод”дан бошладик?

Ҳамма гап шундаки, Ўзбекистонда шу пайтгача ҳатто аҳолининг ўртача ойлиги аҳолидан бекитиб келинарди. МДҲнинг Статистика Бошқармасига тегишли сайтда ҳамма давлатларда ўртача ойлик қанчалиги, улар ҳар йили қандай ўзгариб бориши ҳам кўрсатиларди. Аммо, у ерда ҳам Ўзбекистон йўқ эди. “Ҳаракат” буни тўхтовсиз танқид қилавергандан кейин, 2017 йил 14 декабрда Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига, балки, тарихда биринчи марта, бизда ўртча ойлик 1 млн 346 сўмни ташкил қилиши ҳақида хабар тарқатди. Бу – бор-йғи 122 доллардир. Ўртача ойлик Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотга пропорционал эканлигини ҳисобга олсак, бу рақам ёлғондакам эканлигини, бизда ростакам ўртча ойлик 100 доллардан анчагина кам эканлигини тушунамиз.

Мана энди бизда “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” тушунчалари киритилса, кейин уларга оид кўрсатгичлар эълон қилинса, қандай ғариб аҳволда эканлигимиз янада очилиб қоладику. Демак, ҳозирги тожиклар режими аҳолининг ўртача ойлиги, яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиш билан шуғулланишга маҳкум. Акс ҳолда, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигининг чақириқларисиз ҳам одамлар майдонларга чиқиб кетадилар-ку.