11 January 2018
19:28 - Шавкат Мирзиё айтдими, Ватан ҳимоячилари куни зўр нишонланади! У ойликларни 10 баравар оширишни қачон айтади?
Президент Шавкат Мирзиё 14 январь - Ватан Ҳимоячилари Кунини халқ байрами сифатида нишонлаш ҳақида кўрсатма берди. Мамлакат Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги табрик нутқида бу ҳақда гапирган президент: “Ватан ҳимоячилари кунини расмиятчиликдан холи, кўтаринки ва таъсирчан руҳда, ҳақиқий халқ байрами сифатида, янгича шаклда ташкил этиш зарур”, деди.

Шавкат Мирзиё дедими, демак, 14 январь айнан шундай байрам қилинади. Шу Бирнарсабошига маслаҳат берадиган одам йўқмикан? Президент “15 январдан аҳолининг ойлига 10 баравар оширилссин, қозоқларга етиб олайлик” десин, тамом-вассалом, онамухолифат партияси “Бирлик” ва унинг жарчиси “Ҳаракат”нинг оғзи ёпилади.