Кундалик хабарлар - 05 February 2018
23:18Ботиржон Асадов Ташқи Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари бўлди, қачон вазир бўлади, миллати тожикми?
Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизматининг икки жумлалик хабарида айтилишича, бугун вазирлик жамоасини вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботиржон Асадов билан таништиришибди. Хабарнинг 2-чи жумласида бу одам шу пайтгача Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлагани айтилади. Унинг кам янги лавозимга тайинглагани, у Савдо-саноат палатасидан аввал қаерда ишлагани, Савдо-саноат палатасида қанча ишлагани айтилмайди. Аммо, Gazeta.uz сайти бу ҳақда баъзи тафилотлар берди. Боти...
- 21:32Косонсойда 36 киши калла-почадан заҳарланди, бундай таомни ким сотди?
Бугун Наманган вилояти Косонсой тумани марказий деҳқон бозорида кала-поча гўшти ва хасип таомини харид қилиб, уни истеъмол қилган 36 киши заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги маълумотига кўра, уларнинг барчаси ўткир гастроэнтерит, токсикоинфекция ташхиси билан даволанмоқда, аҳволи ўртача оғир. Вазирлик мазкур ҳолатни назоратга олиб, Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар б...
- 20:17Ўзбекистонда ер силкиниши қайд қилинди
Бугун тонгда, аниқроғи 6.55 да мамлакатмизда 4,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Ер силкиниши ўчоғи ўн километрлик ер тубида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳридан 70 километр шимоли-шарқда юз берди. Ўз навбатида, Қозоғистон сейсмология тажрибавий-услубий экспедицияси хабарига кўра, 5 февраль куни 4,7 магнитудали зилзила юз берган. Қозоғистон сейсмик станциялари тармоғи томонидан маҳаллий вақт билан соат 7:56да (Тошкент вақти билан 6:56) Олмаотадан 576 километр масофада, Ўзбекистон ҳудудид...
19:50Шавкат Мирзиё бепул Wi-Fi ҳудуди яратганларга имтиёзлар бермоқчимиш, ҳожатхоналарда қоғоз ҳам текин бўладими?
Президент Шавкат Мирзиё жамоат жойларида бепул Wi-Fi ҳудудини шакллантираётган муассасаларга қатор имтиёзлар эълон қилди. Қарорга биноан бепул Wi-Fi ҳудудини яратмоқчи бўлган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектларининг солиқни шакллантирувчи базасидан, жумладан, ягона солиқ тўловларидан Wi-Fi ҳудудини шакллантириш учун сотиб олинган ускуна ва жиҳозларга сарфланган маблағ чегириб ташланади. Бундан ташқари уларга ўзлари яратган бепул Wi-Fi ҳудудида 18 квадрат метрдан катта бўлма...
19:12Ҳаромийларнинг “Ижтимоий фикр” Маркази коррупция борасидаги тадқиқотларига раддия берди
Мамлакатда порахўрлик ва таъмагирлик борасида ички ишлар ва банклар етакчилик қилмоқда, деб хабар қилганди бир қатор маҳаллий нашрлар "Ижтимоий фикр" маркази хулосаларига таянишган эди. Хулосаларда айтилишича, 12 та ҳудудий назорат ва бошқарув органлари ичида коррупция, порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари қайд этилиши борасида сўровда иштирок этганларнинг 25,7 ва 21,4 фоизи мос равишда милиция ва банк тизимини кўрсатган. Аммо орадан икки кун ўтиб, “Ижтимоий фикр” Маркази бундай тадқиқот ўтка...
01:05“Эзгулик” ва “Бирлик” фаоли Мусажон Бобожон диний радикализмда айбланмоқда
Фарғона вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Андижон вилояти бўлими раиси Мусажон Бобожонга оид 304011/2017-773-сонли жиноят иши Фарғона вилояти Қува тумани судига тегишли тартибда юборилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 1 ва 2-қиcмлари (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланаётган Мусажон Бобожон иши б...
- 22:44“Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййид оздликка чиқарилди
2018 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси тизимидаги 64/51-сонли колонияда жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид озодликка чиқарилди, дейилади “Эзгулик” Жамияти томонидан тарқатилган релизда. Маълум бўлишича, журналист жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судининг ажрими билан муддатидан аввал қамоқдан чиқарилган ҳамкасбимизнинг аҳволи яхши, айни пайтда колония...
21:46Ўткан кунларимиздан бугунгиларигача: “Хотирлайман, ариқ олдида илк бор, Беихтиёр қараб қолди менга бу кўзлар”, дебди туркман шоири. Абдулла Қодирийдан таъсирланибми?
Машҳур Озорбайжон хонандаси Рашид Бейбутов рус тилида айтган ва қуйидаги сатрлар билан бошланган “Любимые глаза” номли ашуласини ўткан асрнинг 60-чи йилларидан билсам керак: Воды арыка бегут как живые, Переливаясь журча и звеня. Возле арыка я помню впервые, Глянули эти глаза на меня. В небе блещут звезды золотые, Ярче звезд, очей твоих краса. Только у любимой, могут быть такие Необыкновенные глаза. Балки, бу ашулани биринчи бўлиб туркманларнинг “Хитрость старого Ашира&rdquo...
20:35Доналд Трамп АҚШ Конгрессига Мурожаатида ўзбекларнинг одати бўйича “кўз тегмасин” демаганди, фондлар бозорини жин урди. Ўзбеклар майдонларга чиқинг!
АҚШ Президенти Доналд Трамп, 30 январда ўз мамлакати Конгресси ва халқига Мурожаатида АҚШ иқтисоди мисли кўрилмaган даражада ўсаётгани, Фондлар биржасининг кўрсатгичлари тарихий рекордлар уриб ётганини урғулар экан, ўзбекларга ўхшаб, “тфу-тфу, кўз тегмасин” демаган эди. Аммо, ўзбекларнинг бу сўзларни айтиш одати қандай кучга эканлиги дарҳол кўринди. Доналд Трамп 2016 йил 8 ноябрда президент сайловларида ғалаба қозонган кунёқ Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow ...
22:35МХХ давлат чегара постларимиздаги тирбандликларга изоҳ берди, аммо нима қилишини айтмади
Республика чегарасида ўтказув пунктларида юзага келаётган тирбандликлар ҳақида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати давлат чегарасини қўриқлаш бошқармаси изоҳ берди. Хуфяларимизга кўра, "Халқаро алоқалар, айниқса, қўшни давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда алоқалар кенгайиши муносабати билан сўнгги вақтларда чегара қисмларида кескин равишда йўловчилар тирбандлиги ошиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда". Йўловчилар оқими кўпайиши "Қозоғистон Республикаси билан чегарадаги "...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...