02 February 2018
22:35 - МХХ давлат чегара постларимиздаги тирбандликларга изоҳ берди, аммо нима қилишини айтмади
Республика чегарасида ўтказув пунктларида юзага келаётган тирбандликлар ҳақида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати давлат чегарасини қўриқлаш бошқармаси изоҳ берди. Хуфяларимизга кўра, "Халқаро алоқалар, айниқса, қўшни давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда алоқалар кенгайиши муносабати билан сўнгги вақтларда чегара қисмларида кескин равишда йўловчилар тирбандлиги ошиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда".

Йўловчилар оқими кўпайиши "Қозоғистон Республикаси билан чегарадаги "Ғишт-кўприк" автойўл пункти (бу ерда суткасига 28 минг нафаргача одам ўтказилмоқда) ва Қирғизистон Республикаси билан "Дўстлик" чегарасида (суткасига 8 минг нафар одам), айниқса сезилмоқда, дейилади изоҳда.

МХХ “Тирбандликларни камайтириш учун нима қилинмоқда?” деган саволга, табиий, жавоб бермаган.