05 February 2018
23:18 - Ботиржон Асадов Ташқи Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари бўлди, қачон вазир бўлади, миллати тожикми?

Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизматининг икки жумлалик хабарида айтилишича, бугун вазирлик жамоасини вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботиржон Асадов билан таништиришибди. Хабарнинг 2-чи жумласида бу одам шу пайтгача Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлагани айтилади. Унинг кам янги лавозимга тайинглагани, у Савдо-саноат палатасидан аввал қаерда ишлагани, Савдо-саноат палатасида қанча ишлагани айтилмайди.

Аммо, Gazeta.uz сайти бу ҳақда баъзи тафилотлар берди. Ботиржон Асадов 2017 йил баҳоригача Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган. 2017 йил май ойида Сенат аъзоси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм қўмитаси раиси ўринбосари бўлган, 2017 йил 20 июнь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига сайланган.

Кўриниб турибдики, Кореяда оддий бир элчи бўлган одам сўнги 1 йил ичида кескин юксалишга бошлаган. Сенат аъзоси бўлиб қолган, мана энди Ташқи Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари бўлибди.

Тахмин қилиш мумкинки, унинг миллати тожик, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими уни яқинда Абдулазиз Комил ўрнига вазир қилиб қўяди.