05 February 2018
20:17 - Ўзбекистонда ер силкиниши қайд қилинди
Бугун тонгда, аниқроғи 6.55 да мамлакатмизда 4,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Ер силкиниши ўчоғи ўн километрлик ер тубида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳридан 70 километр шимоли-шарқда юз берди.

Ўз навбатида, Қозоғистон сейсмология тажрибавий-услубий экспедицияси хабарига кўра, 5 февраль куни 4,7 магнитудали зилзила юз берган. Қозоғистон сейсмик станциялари тармоғи томонидан маҳаллий вақт билан соат 7:56да (Тошкент вақти билан 6:56) Олмаотадан 576 километр масофада, Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилган.