05 February 2018
19:12 - Ҳаромийларнинг “Ижтимоий фикр” Маркази коррупция борасидаги тадқиқотларига раддия берди
Мамлакатда порахўрлик ва таъмагирлик борасида ички ишлар ва банклар етакчилик қилмоқда, деб хабар қилганди бир қатор маҳаллий нашрлар "Ижтимоий фикр" маркази хулосаларига таянишган эди. Хулосаларда айтилишича, 12 та ҳудудий назорат ва бошқарув органлари ичида коррупция, порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари қайд этилиши борасида сўровда иштирок этганларнинг 25,7 ва 21,4 фоизи мос равишда милиция ва банк тизимини кўрсатган.

Аммо орадан икки кун ўтиб, “Ижтимоий фикр” Маркази бундай тадқиқот ўтказмаганини айтиб, раддия эълон қилди. Афтидан, Шавкат Мирзиёнинг ёлғон гапларига учган ҳаромийларнинг “Ижтимоий фикр” Маркази ростдан ҳам умрида биринчи марта ҳақиқий тадқиқот ўтказган. Унинг натижалари Тожикистондаги мустақил Asia-Plus нашрининг сайтида ҳам эълон қилинган эди. Кейин, Шавкат Мирзиёнинг тақимидан тарсаки келган бўлса керакки, ҳаромийлар дарҳол раддия эълон қилганлар. Ҳаромийлар – ҳаромийлар-да, улардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин.

Бу Марказ ҳаромийларники эканлиги унинг логосидан ҳам кўриниб турибди.