05 February 2018
21:32 - Косонсойда 36 киши калла-почадан заҳарланди, бундай таомни ким сотди?
Бугун Наманган вилояти Косонсой тумани марказий деҳқон бозорида кала-поча гўшти ва хасип таомини харид қилиб, уни истеъмол қилган 36 киши заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги маълумотига кўра, уларнинг барчаси ўткир гастроэнтерит, токсикоинфекция ташхиси билан даволанмоқда, аҳволи ўртача оғир.

Вазирлик мазкур ҳолатни назоратга олиб, Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминланганини иддао қилмоқда. Косонсой бозорида санитария-эпидемиология хизмати, Ички ишлар ва Солиқ органлари мутахассислари профилактик тадбирлари олиб борилган.

Бундай таомни сотганлар ким эканлиги, улар билан қандай иш олиб борилаётгани хабарларда айтилмайди.