Кундалик хабарлар - 21 September 2014
01:19АҚШ Ислом Давлати номли террористик гуруҳга қарши коалицияни бошқаришга тайёр
Президент Барак Обаманинг Оқ Уй сайтида тарқатилган баёнотида айнан шундай дейилади: “Мен қўшинларимизни Ироқ ёки Сурияга юбормайман. Ҳамкорларимизга ёрдам бериш яна ҳам самаралироқ йўл эканлигига ишонаман. Биз ўз авиациямизни ишга соламиз. Ҳамкорларимизни ўқитамиз, қуроллантирамиз. Биз маслаҳат ва ёрдам берамиз. Биз бу курашда иштрок этганлар коалициясини бошқарамиз. Ислом Давлатига Америка қарши чиқаётгани йўқ. Ислом Давлатидан зарар кўрганлар унга қарши чиқмоқда, Бутун дунё Ислом Давлат...
19:23Кеча Жанубий Кореяда XVII Осиё ўйинлари очилди, бугун спортчиларимиз дастлабки медалларни олишди
Ўйинлар Инчеон шаҳрида бўлмоқда. Бу ерга Осиё қитъасининг 45 мамлакатидан 13 мингдан кўпроқ спортчи ва делегация аъзолари етиб келди. Очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини Олимпия ўйинларининг икки карра совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, дзюдочи Ришод Собиров кўтариб юрди. Ўзбекистон терма жамоаси 228 спортчидан иборат бўлиб, улар 32 спорт тури бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладилар, дейилади ЎзАнинг хабарида. Бугун спортчиларимиз дастлабки медалларни ҳам қўл...
06:24Туркиянинг янги Президенти каби, янги Бош вазири ҳам биринчи сафарини Озорбайжонга қилди
Бу мамлакатнинг янги Президенти, аввалги Бош вазири Ражаб Эрдўғон Президент сифатидаги биринчи сафарини Шимолий Қибрис Турк Жумҳуриятига қилган бўлса ҳам, бу сафар рамзий қадам эди. Шу сабабли, унинг Озорбайжонга ташрифини биринчи чет эл сафари дейиш мумкин. Туркиянинг янги Бош вазири Аҳмад Довудўғли ҳам биринчи чет эл сафарини кеча Озорбайжонга қилди. У Озорбайжон президенти Илҳом Алиев билан бошга-бош учрашгандан кейин берган матбуот конференциясида бу икки мамлакат биргаликда амалга ошираё...
01:43Нью-Йорк фондлар бозори қутурмоқда, АҚШ иқтисодида сакраш бўладими?
Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк фондлар бозорида юксак ўсиш бўлди. Бозорнинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси тахминан 300 поғанага юксалди. Пайшанба ва жума кунлари икки марта тарихий рекорд ўрнатилди. Жума кунги рекорд 17 минг 350 га тенг бўлди. Кейин Хитойнинг Alibaba ширкати акцияларининг нархи кескин ортиши АҚШ ширкатларини бироз урди шекилли, Dow Jones тарихий рекорддан бироз тушиб, жума кунини 17 минг 280 билан тамомлади. Эслатамиз, Dow Jones и...
23:36Ўзбекистоннинг ташқи қарзи Ялпи Ички Маҳсулотнинг 13 фоизига тенг. Шунчалик қашшоқмиз!
Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари Европа Ривожланиш ва Тараққиёт Банкига асосланиб, аммо ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, 2013 йил натижалари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи қарзи Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг 13 фоизига тенг экан. 2013 йили Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти $56,5 млрд бўлгани ҳам эслатиб ўтилади. Аслида, Ўзбекистонда ЯИМнинг ҳажми ҳар доим аҳолидан яшириб келинарди. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги бизда Ялпи Ички Маҳсулот 2011 йили бор йўғи 43 м...
- 21:38В Грузии арестовано все имущество экс-президента Грузии Михаила Саакашвили и его семьи
Наложен арест на имущество экс-президента Грузии Михаила Саакашвили и его семьи. Арестована также квартира на имя матери экс-президента Гиули Аласания, дом экс-президента в Кварели и все движимое и недвижимое имущество, оформленное на имя Михаила Саакашвили и Сандры Руловс. Адвокат экс-президента Отар Кахидзе опубликовал весь список арестованного имущества Михаила Сакашвили и его семьи. По его данным, арестован земельный участок его бабушки Мзии Церетели в 500 кв.м. Озургети и ее 10-летняя ав...
21:12Хитойли миллиардернинг Alibaba ширкати Нью-Йорк биржасига кирди, акцияларининг нархи бир неча соатда 40% ортди
Хитойдаги энг катта Интернет-ритейлер (Интернет орқали харидорларга чакана мол сотувчи ширкат) бугун ўз акцияларини Нью-Йорк фондлар биржасида IPO сотишга, яъни биринчи марта сотишга чиқарди ва бир неча соат ичида унинг акцияларини нархи 40 фоизга ошди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Ҳозир унинг акциялари 90 доллардан кўпроқ нархда сотилмоқда. IPO эълон қилинмасдан олдин акциялар нархи $60–66 атрофида бўлган экан. Alibaba Group Holding Ltd's ширкати 1999 йили хитойлик Жак Ма тарафида...
15:40Шотландия Буюкбритания ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидан чиқишни истамади
Кеча Шотландияда ўтказилган референдумда сайлов ёшида бўлганларнинг 84,59% иштирок этиб, уларнинг 55,3 фоизи, яъни 2 миллиондан бироз кўпроғи Буюкбритания ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигида қолиш учун овоз берди. Мустақиллик учун овоз берганларнинг сони 1,6 миллиондан бироз кўпроқ бўлибди. Маълумки, Шотландия бир вақтлар мустақил қироллик бўлган, 1707 йилдан бери Бирлашган Қиролликнинг ичида, аммо етарлича мустақилликка эга бўлган автоном минтақадир. 1999 йилдан бери ўз парламенти ҳам б...
01:17Украина президентини АҚШ Конгресси оёқда туриб олқишлади, янги ёрдам ваъдалари берилди
Петр Порошенко ўтган куни Канадада бўлган эди, кеча АҚШга келди. Табиий, уни АҚШ президенти Барак Обама қабул қилди ва суҳбат чоғида Россиянинг агрессиясини қоралаш билан бир қаторда, Порошенконинг лидерлигини мақтаб ўтди. Порошенко Сенат ва Вакиллар Уйи палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади, конгрессменлар уни оёқда туриб олқишладилар. Оқ Уйнинг матбуот хизматига асосланиб Украинада тарқатилган хабарларда айтилишича, АҚШ Украинага ҳарбий жиҳозлар сотиб олиш ва ҳарбийларни ўқитиш учу...
- 22:48Ўзбекистонга кўчиб келаётганлардан кўчиб кетаётганлар кўп
Шу йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизга 73,1 минг киши кўчиб келибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси (ДСҚ) маълумот тарқатди ва маҳаллий газеталар олд сарлавҳаларга Ўзбекистонга кўчиб келаётганларнинг миқдори ҳақидаги маълумотни чиқарди. Аммо Давлат статиситка қўмитаси маълумотига синчиклаб назар ташланса, ярим йилда кўчиб кетганлар сони 87,8 минг кишини ташкил этганига гувоҳ бўлиш мумкин. Миграция қолдиғи -14,7 (минус 14,7) минг кишини ташкил қилди, дейди статистикачиларими...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...