18 September 2014
22:48 - Ўзбекистонга кўчиб келаётганлардан кўчиб кетаётганлар кўп
Шу йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизга 73,1 минг киши кўчиб келибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси (ДСҚ) маълумот тарқатди ва маҳаллий газеталар олд сарлавҳаларга Ўзбекистонга кўчиб келаётганларнинг миқдори ҳақидаги маълумотни чиқарди. Аммо Давлат статиситка қўмитаси маълумотига синчиклаб назар ташланса, ярим йилда кўчиб кетганлар сони 87,8 минг кишини ташкил этганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Миграция қолдиғи -14,7 (минус 14,7) минг кишини ташкил қилди, дейди статистикачиларимиз. Миграция даражаси ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос барометри экан, Ўзбекистон ДСҚси тарафидан гуллаб-яшнаётган мамлакатимизни тарк этаётганлар миқдорини очиқланиши - Ислом Карим сиёсатининг сохталигини фош этиш эмасмикан?! Ҳа, фош этиш. Бундай Қўмитани дарҳол бекитиб ташлаш керак!!