19 September 2014
21:12 - Хитойли миллиардернинг Alibaba ширкати Нью-Йорк биржасига кирди, акцияларининг нархи бир неча соатда 40% ортди

Хитойдаги энг катта Интернет-ритейлер (Интернет орқали харидорларга чакана мол сотувчи ширкат) бугун ўз акцияларини Нью-Йорк фондлар биржасида IPO сотишга, яъни биринчи марта сотишга чиқарди ва бир неча соат ичида унинг акцияларини нархи 40 фоизга ошди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Ҳозир унинг акциялари 90 доллардан кўпроқ нархда сотилмоқда. IPO эълон қилинмасдан олдин акциялар нархи $60–66 атрофида бўлган экан.

Alibaba Group Holding Ltd's ширкати 1999 йили хитойлик Жак Ма тарафидан яратилиб, аввал унинг квартирасида иш бошлаган экан, ҳозир у Хитойдаги он-лайн сотишларнинг 80 фоизини амалга оширмоқда. Яъни, у энди дев ширкат – холдинг.

Расмда - Жак Ма (чапдан иккинчи) ўз одамлари билан Нью-Йорк биржасида хурсандчилигини яширмасдан байрам қилмоқда.