21 September 2014
01:19 - АҚШ Ислом Давлати номли террористик гуруҳга қарши коалицияни бошқаришга тайёр

Президент Барак Обаманинг Оқ Уй сайтида тарқатилган баёнотида айнан шундай дейилади: “Мен қўшинларимизни Ироқ ёки Сурияга юбормайман. Ҳамкорларимизга ёрдам бериш яна ҳам самаралироқ йўл эканлигига ишонаман. Биз ўз авиациямизни ишга соламиз. Ҳамкорларимизни ўқитамиз, қуроллантирамиз. Биз маслаҳат ва ёрдам берамиз. Биз бу курашда иштрок этганлар коалициясини бошқарамиз. Ислом Давлатига Америка қарши чиқаётгани йўқ. Ислом Давлатидан зарар кўрганлар унга қарши чиқмоқда, Бутун дунё Ислом Давлатига қарши чиқмоқда.”

Маълумки, Барак Обама бировлар ИШИД, бировлар ИД (Ислом Давлати) деб атаётган террористлар гуруҳига қарши кураш режаларини Конгрессга юборган эди. Конгресснинг иккала палатаси ИДга қарши Суриядаги бошқа исёнчи гуруҳларни қўллаб қувватлаш режаларини тасдиқлагач, кеча Барак Обама бу режаларни расмийлаштирувчи қонунга имзо чекди.

Барак Обамани юқоридаги баёноти шу қонун бўйича ИДни йўқ қилиш ҳаракатларини бошлашга сигналдир.

Ал-Қоида ва Толибон феълан йўқ қилингани ёки йўқ қилиниш остонасига олиб келинганини ҳамма билади, ИДнинг тақдири ҳам шундай бўлиши шубҳасиз, дейди мухбиримиз. Аммо, ундан кейин яна бошқа бир террористик гуруҳи ўртага чиқиши ҳам шубҳасиздир. Бу кураш, тўғрироғи, қонли уруш тўхтовсиз давом этаверади. Ислом терроризми Ислом динида ислоҳотлар ўтказилгандан кейингина тўхтайди. Ислоҳатларнинг асосида Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилиш шарти ётади.