Кундалик хабарлар - 18 September 2014

  • 22:18“Қора бозор”да хориж валюталарининг сўмга нисбатан қиймати турғун қолмоқда

    Бугун пойтахт “қора бозор”ларидан АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати 3070 сўмни, яъни АҚШ долларининг 100 талиги 307 000 сўмни ташкил этди. Европа пул бирлиги Евронинг 100 талиги эса 399 100 сўмни ташкил қилди. Мазкур ҳафтада бирмунча турғун қолган валюта курсларига мавсумий Ҳаж сафарлари ҳам таъсир қилмади. Саррофлар валюталарни, хусусан, АҚШ долларини 3050 сўмдан сотиб олаётган экан, бу миқдорнинг кейинги кунларда ошишини башорат қилишмоқда.

  • 21:32Ҳукумат терилган 1 килограмм пахтага 215 сўм тўлашни тавсия этди

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат қишлоқ хўжалиги мутасаддилари, фермерлар ва ҳокимликларга терилган бир килограмм пахта ҳосили учун ўртача 200-215 сўмга (тахминан 0,07 АҚШ доллари — Ҳаракат) қадар пул тўлашни тавсия этди. Бу ҳолда фермерлар ва туманлар ҳокимликлари ўз имкониятларидан келиб чиқади ва хзаҳир маблағлар ҳисобига бу миқдорни ошириши ҳам мумкин. Масалан, кунига 100 килограмм пахта терган талаба ўзининг кунлик овқат рационига етарли маблағни ишлаши мумкин. 100 килограмм “оқ о...

  • 20:51Ўзбекистонда ҳаво салқинлаб қолди

    Синоптиларнинг хабарига кўра, 19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистонга бирмунча салқин куз ҳавоси кириб келади. Ҳатто Фарғона водийсининг айрим туманларида тунда ҳаво ҳарорати +6 даражагача, Қорақалпоғистонда +4 даражагача тушиб кетиши айтилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятида 19 сентябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси 9-11 даража, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади. 20 сентябрь куни ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 6-8 даража, кундузи 22-24 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоя...

  • 20:23Тезка народного артиста Узбекистана экстрадирован из России

    Тезка народного артиста Узбекистана по материалам проверки прокуратуры Московского метрополитена за хищение путем присвоения и растраты, а также должностной подлог экстрадирован на Родину, сообщает новостное агентство 12news.uz. 26-летний гражданин Узбекистана Мансуржон Тошматов был задержан в марте 2014 года на станции «Комсомольская» Московского метрополитена. Правоохранительными органами Узбекистана Тошматов был объявлен в розыск для приведения в исполнение приговора суда по уголовным...

  • 19:40Ўзбекистонда сиёсий партиялар, тўғрироғи, қўғирчоқ партиялар имзо тўплашга киришди

    Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тарафидан Марказий сайлов комиссияси мамлакатдаги сиёсий партиялар вакилларига сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо варақалари берилгани ҳақида хабар тарқатилди. Бу жараён сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, ...

  • 07:19Сенат США рассмотрит проект закона о предоставлении Украине оружия и новых санкциях против России

    Сенатор США Роберт Менендез (Демократическая партия) и Боб Коркер (Республиканская партия) внесли в сенат Акт о свободе Украины, который предлагает новые санкции против России и военную и невоенную поддержку Украины. Об этом сообщается на сайте сената. "У нас нет другого выбора, кроме как принять жесткие санкции в отношении России наряду с военной поддержкой Украины", - заявил Менендез. Согласно сообщению, под санкции могут попасть Рособоронэкспорт и другие предприятия российской "оборонк...

  • 01:49Олмaтада 5 минг меҳнат муҳожирига ишлаш учун рухсат берилди, улар асосан ўзбек ва тожиклар

    Казинформ агентлигининг хабарида айтилишича, “Меҳнат муҳожирлари масалалари бўйича қонунларга ўзгартиришлар киритиш” қонуни қабул қилингандан буён Олмaтада 4818 нафар меҳнат муҳожирига ишлаш учун рухсат берилган, 360 кишига рухсат муддати узайтирилган. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги алоҳида урғуланган. Олмота Ички ишлар бошқармаси раҳбари Асхат Бутунчинов меҳнат муҳожирлари ичида доимий тушунтириш ишлари олиб борилаётгани айтар экан, меҳнат муҳожи...

17 September 2014
  • 22:17Ташқи ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Алишер Курманов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига кўра, мазкур лавозимда вақтинча ўтирган Дилёр Ҳакимов эса вазир ўринбосари лавозимига сурилди. 2014 йил 29 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати кенгайтирилган мажлисида Алишер Қурманов вазир ўринбосари этиб тайинланганди. Афтидан, Қурманов ва Ҳакимовнинг ўрни алмаштирилган. Ташқи сиёс...

  • 17:25“Бирлик” ва “Ҳаракат” каби фикрловчи Туркия Бош вазир ўринбосари - ҳам ҳақ, ҳам ноҳақдир

    Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон президенликка сайланганч, унинг ўрнига ўтирган янги Бош вазир Аҳмад Довудўғлининг янги ўринбосари Нумон Қуртулмиш Туркия телеканалларидан биридаги эшиттиришда қатнашиб, Ироқ Левант/Шом Исломий Давлати (ИШИД) номли террористик гуруҳга қарши курашда ўз мамлакатининг ўрни ҳақида гапирар экан, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигига ўхшаб фикрлашини кўрсатибди. У ҳамманинг эътиборини ИШИД муаммосининг моҳиятига қаратишг...

  • 08:12Бухорода милиция зобити порахўрликда айбланмоқда

    Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи, милиция подполковниги Алишер Андаев ҳибсга олинди. Милиция подполковниги Бухоро шаҳридаги “Озода-Озод” номли гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси маъмуриятидан пора олганликда айбланмоқда. Ҳозирда МХХ Бухоро вилояти бошқармаси тергов изоляторида қолаётган милиция зобитига нисбатан Ўзбекистон Республикаси пора олиш жинояти билан иш қўзғатилган. Порахўр Алишер Андаев Бухоро вилояти ИИБнинг Жиноят қидиру...