Кундалик хабарлар - 27 November 2015
- 18:28“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистоннинг ҳуқуқ органлари ва Президент Ислом Каримга ховослик Насима Абдуллаевадан талабнома
Жиноят ишлари бўйича Ховос тумани Суди Судьяси О.Жўраевга Нусхаси: Янгиер шахар Прокурори Ф.Ў. Артиковга Нусхалари: Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори И.Б.Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси Ш.А.Гозиевга Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга Ўзб.Респ.Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимига тайинлаш Олий малака комиссия ҳайъатига Ўзб.Респ.ЖКнинг 219-модда 1-кисми билан ноҳак айбланаётган фукаро, Ховос тумани, “Кахрамон&...
06:14Франция ва Россия президентлари Москвада учрашдилар, матбуот конференциясида умумий гаплар гапирилди, Аюдураҳим Пўлатга қулоқ солмаётган Ғарб ва Россия боши берк кўчада
Франсуа Оланд ва Владимир Путиннинг 26 ноябрдаги 2,5 соатлик учрашуви ярим кечасига яқин, тўғрироғи, Москва вақти билан 22:15 да (Тошкентда - 27 ноябрь соат 1:15) тамом бўлди. Сўнгра икки президент биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар. Табиий, асосий мавзу ИШИДга қарши кураш бўлган, аммо Туркия тарафидан Россия ҳарбий учоғининг уриб туширлгани ва ҳатто Украина масаласи ҳам тилга олинган. Матбуот конференциясида терроризм ва жумладан ИШИДни йўқ қилиш ҳақида аввалдан гапириб келинаётган г...
00:53Ислом терроризми Яқин Шарқдан Туркия орқали Марказий Осиёга келар экан, Озорбайжонда ҳам тўхтайдими?
Озорбайжон режимининг расмий хабарларга кўра, кеча Бокудан 25 км узоқликдаги Нардаранда Ички ишлар вазирлигининг махсус кучлари операция ўтказиб, қуролли исломчи гуруҳнинг 4 аъзосини йўқ қилганлар, 14 нафарини қўлга туширганлар. Қўлга олингалар ичида шу гуруҳнинг раҳбарлари деб айтилаётган Талеҳ Багиров, Элман Агаев, Зулфугар Микяилов ва Абулфаз Бунятовлар ҳам бор. Гуруҳ аъзолари қуролли қаршилик кўрсатиши натижасида икки полициячи ҳалок бўлган. Талеҳ Багиров, Элман Агаев, Зулфугар Микяилов ва ...
- 22:16Россияда террорчиликда гумонланаётган ҳамюртимиз ҳибсга олинди
РИА «Новости» ахборот агентлигига кўра, Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан террорчилик гуруҳларидан бирига аъзоликда гумон қилиниб, халқаро қидурувга берилган, Петербургда ноқонуний равишда яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Ҳибсга олинган шахс террорчилик фаолияти билан шуғулланиш, конституцион тузумни ағдаришга уриниш, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар тарқатганлик каби жиноятларда айбланиб, Ўзбекистон томонидан хақларо қидирувга бер...
21:32"Қора бозор”да АҚШ доллари қаддини тиклай бошлади
Албатта гап бу борада Ўзбекистон “қора бозор”и хусусида бормоқда. Бугунги савдоларда саррофлар АҚШ долларини 5750-5800 сўмга харид қилишди. Яъни, АҚШ долларининг 100 талиги 580 000 сўм атрофида. Ҳолбуки, ўтган куни АҚШ долларининг қиймати 5100 сўмгача тушиб кетган, валюта бозоридаги саросима “Ўзавтосаноат” ширкатининг автомобилларга миллий валютада маблағ қабул қилгани билан боғлиқ экан. Қизиқ, Ўзбекистон режими бошқа криминал соҳаларни бошқаргани каби “қора бозор”ни ҳам назорат қила олишини ...
- 20:50Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари устидан кулиш халқаро конференцияда давом этмоқда
Бугун, 26 ноябрда Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича “Инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш – мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг энг муҳим йўналиши: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида халқаро конференция бошланди. Тадбирда турли мамлакатлар элчилари, халқаро институтлар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон парламенти, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, фуқаролик жамияти намояндалари иштирок этмоқда. Доимгидек, анжуманга расмий рўйхатга олинган Ўзбе...
20:33Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди, эскиси қамалса керак
Бугун, 26 ноябрь куни халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилди ва сесия ишида президент Ислом Карим иштирок этди. Унинг буйруқ каби таклифи бўйича, Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Юсупов ишдан олинди ва унинг ўрнига вилоятнинг Мингбулоқ туман ҳокими Хайрулло Бозорбоев (расмда) вилоят ҳокими этиб тайинланди. Президент Ислом Карим собиқ ҳоким Баҳодир Юсупов фаолиятини кескин танқид остига олди ва 39 яшар янги ҳокимга ишонч билдирди. Сессияда узундан узоқ ...
20:11Хабарга арзимайдиган воқеа: Брюсселдаги энг катта масжидда шубҳали кукун топлибди, мусулмонлар эртанги кунларини ўйлашлари керак
Шу соатларда Европа Иттифоқининг пойтахти ҳам ҳисобланадиган Брюссель шаҳридаги энг катта масжид ўт ўчирувчи хизматларининг автомобиллари билан ўраб олинган. Маълум бўлишича, масжид ходими ўт ўчирувчилар хизматига телефон қилиб, масжид биноси ичида кукун тўла шубҳали пакет топилганини айтиб, бу кукун сибир язваси бўлиши мумкинлигини ҳам урғулабди. Бу масжид ЕИнинг ҳукумати ролини ўйнайдиган Еврокомиссия жойлашган бинодан бир неча юз метр нарида экан. Бутун дунё хабар агентликларининг журналистл...
17:15Хитойнинг "Цайцзин" журнали: Қозоғистон Eвросиё савдосида маркзий хаб бўлади. Қизиқ, Ўзбекистон қаерда бўлади?
Бу журналга кўра, Россиянинг иқтисоди 2014 йили оқсоқланишга бошлагач (табиий, Ғарбнинг санкциялари остида - "Ҳаракат"), Қозоғистон раҳбарияти савдони ривожлантириш учун инфраструктуравий қурилишларга катта инвестициялар киритиш йўлига ўтди. Шундай қурилишлардан бири Хитой билан Қозоғистон ўртасидаги Хоргос чегара пункти бўлмоқда. Хоргосда ҳамкорлик марказини яратиш ғояси Нурсултон Назарбой тарафидан 2003 йилда эълон қилингн бўлса ҳам, у ерда игшлар жуда секин кетаётган эди, аммо ҳозир Қозоғи...
10:27Мустафа Жамилўғли: Қримни энергетик блокада қилиш давом этиши керак
Қримтатрарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғли 22 ноябрь куни Қримга Украинадан электр энергияси етказиб берувчи линияларнинг бузилиши туфайли Қримга электр энергияси берилмаётгани ҳақида гапириб, Қримни ҳар тарафлама блокада қилишни давом эттиришга чақирди. Бу ҳақдаги хабарлар Krim.Realii сайтига асосланиб тарқатилмоқда. Мустафа Жамилўғлининг айтишича, Қримга электр энергияси Россия-Украина шартномаси асосида берилмоқда ва ҳозирги аҳвол учун Украина тарафи катта жарима тўлайди. Шундай бўл...