Кундалик хабарлар - 02 December 2015

  • 07:02НАТО Туркияни Россиянинг бўлиши мумкин бўлган ҳужумидан ҳимоя қилишга қарор қилди

    24 ноябрда турклар Россия учоғини Туркия-Сурия чегаарсига яқин жойда уриб туширишгандан кейин Россия қандай ғазабга келгани, Туркиядан ўч олиш ҳақида гаплар ҳам бўлаётгани, Россия Туркияга қарши бир қатор санкциялар киритгани ҳақида аввал хабарлар берган эдик. Маълумки, НАТО бу масалада ўз аъзоси бўлган Туркия тарафида турибди. Россия буни билгани учун туркларга адекват жавоб беришдан, яъни, масалан туркларнинг учоқларини уриб туширишгача боришдан қўрқмоқда. Шундай бўлса ҳам, НАТО бу масалада...

  • 02:17Юсуф Жума: Тарихчи шоирга

    Мени ёзибди, деб ўйлайсан гўё, Шундан безовтасан, қорнинг гар тўқдир. Ғам чекма, тарихда номингни асло, Абадий қолдириш ниятим йўқдир. _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ Абдулла Ориф Ёлчитмадим гарчи эр бўлиб, Менга бош эг ҳақдан ҳам олдин. Ўқи, ёздим сени шеър қилиб, Номинг кирди тарихга хотин. Эй Кўк, қарзсан мендан тоабад, Баёзимда отинг бор мангу. Қилдим исму шарифингни қайд, Сен ҳам кирдинг тарихга, Тангри! Шундай зотни зўрлади биров, Ким десалар “даҳо” тин олар. Йўқ айтмай...

01 December 2015
  • 22:33Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ анжуманида қатнашади

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси шу йилнинг 3 декабрь куни Белград шаҳрида (Сербия) очилаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. ЕХҲТ сайтига кўра, Белград анжуманида сиёсий, хавфсизлик ва халқаро масалаларга тааллуқли мавзулар кун тартибига чиқади. Доимгидек Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида Белград анжуманига доир умумий ва мавҳум маълумотлар берилган. Бу ерда ва...

  • 21:15Туркманбоши-2 ўз ашуласи билан Гиннес Рекордлар китобига кирди, ўзимизнинг режимбоши қаерга киради?

    Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов қаламига мансуб “Олға, фақат олға менинг суюкли юртим - Турманистоним” қўшиғи энг кўп ашулачи жўрлигида айтилган қўшиқ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Мазкур ҳиргойи 27 октябрь куни Туркманистоннинг Мари шаҳрида кенглиги 70 метр, баландлиги 35 метр бўлган туркман ўтови шаклидаги улкан концерт залида 4 166 нафар ижрочи томонидан куйланди. Залга йиғилган томошабинлар ҳам, қўшиқчилар билан бирга саҳнада ўрнатилган мониторда...

  • 20:24Қирғизистонда яна ер силкинди, Ўзбекистонда ҳам билинди

    Маҳаллий сейсмик станциянинг хабарига кўра, мамлакатимизнинг бир қанча шаҳарларида 1 декабрь, сешанба куни маҳаллий вақт билан 11:16 да кучсиз ерости силкинишлари сезилди. Наманган ва Андижон вилоятлари ҳудудида зилзила кучи 2-3 балл атрофида бўлган, Тошкентда эса бундан ҳам камроқ. Зилзила эпицентри Қирғизистон ҳудудида бўлиб, қўшниларимизнинг Жалолобод тумани ҳудудида 5,3 балли ерости силкиниши қайд этилган. Сўнгги 10 кунда мамлакатимизда олтинчи марта ер силкинишлари содир бўлди. Уларнинг...

  • 19:49Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси чақириб олинди

    Ўзбекситон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мамлакатимизнинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Акмал Камалов муддатидан аввал ўз лавозимидан озод қилинган. Унинг ошиғич истъефоси сабаблари маълум эмас. Муқаддам Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган бу одам атиги бир йил аввал дипломатик рутбага эга бўлганди. Ҳозирча унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси сифатида ким тайинлангани маълум эмас, дей...

  • 11:36Нурсултон Назарбойдан Ислом Каримга яхши хабар: Ўзбекистоннинг иқтисоди тахминан 50 йилда, балки Қозоғистонга етиб олади

    Кеча Нурсултон Назарбой "Қозоғистон янги глобал реалликда: юксалиш, ислоҳотлар ва ривожланиш" номли миллатга Мурожаатини эълон қилди. Мурожаатда кўп нарсалар бор, аммо, ўзбекларни, хусусан, Ислом Каримни хурсанд қиладиган бир нарсани билишимиз керак. Нурсултон Назарбой ўз мамлакатининг иқтисоди 10 йил ичида 5 фоиздан ортиши кераклигини айтган. Ана шуни эшитиб дўппимизни осмонга отишни бошласак бўлаверади. Чунки, бизда иқтисоднинг юксалиши ҳар йил 8 фоиз деб эълон қилинади. Маълумки, ҳозир иқти...

  • 00:54Марказий Осиё лидерлари Парижда эмас, уйларида масхарабозлик қилишмоқда: Имомали Раҳмон "Миллий лидер" бўлишга тайёрланмоқда, Ислом Каримчи?

    Парижда ўтказилаётган Иқлим Ўзгариши бўйича Конференцияда сўзга чиққан жаҳон лидерларидан биронтаси иқлим ҳақида гапиргани хабарларда тилга олинмайди. Ҳамманинг ҳаёлида ислом терроризми ва шу билан боғлиқ бўлган воқеа - руслар учоғининг Туркия тарафидан уриб туширилиши. Аммо, Парижга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларидан биронтаси келгани йўқ. Яккамохов Ислом Каримни ёки Туркманбоши-2 деса бўладиган Қурбонгули Бердимуҳаммадни қўйиб туринг, жаҳон лидерлари сафига қўшилиш учун ҳаракатда бўлга...

30 November 2015
  • 20:31Ўзбекистон собиқ бош вазири Ўткир Султонов оламдан ўтди

    28 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ раҳбари Ўткир Султонов 76 ëшида сурункали буйрак етишмовчилиги хасталиги туфайли оламдан ўтган. Унинг жасади 29 ноябрда Тошкентда тупроққа берилди. Маълумотларга кўра, Султоновнинг жони Туркиядаги клиникаларидан биридаги амалиëт пайтида узилган. Ўткир Султонов 1995 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Президент Ислом Каримга унинг доимий норози қиёфаси ёқмаган, шу бои...

  • 20:00Санкт-Петербургда ўзбек мардикорлари ФМС вакилини ўлдирмоқчи бўлдилар

    “Ўлар ҳўкиз болтадан қайтмас” деганларидек, Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий Федерал Миграция Хизмати ходимига тажовуз қилдилар. Уни батареяга кишанлаб, бўғишга уринишибди. Интерфакснинг хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Агентлик хабарида “Нолегал мигрантлар тўғрисида фуқаролардан тушган ариза бўйича турар жой комплексида ўтказилган текширув пайтида ФМС бошқармаси ходимига ҳужум қилинди. Уни батареяга кишанлаб ...