26 November 2015
20:50 - Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари устидан кулиш халқаро конференцияда давом этмоқда
Бугун, 26 ноябрда Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича “Инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш – мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг энг муҳим йўналиши: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида халқаро конференция бошланди. Тадбирда турли мамлакатлар элчилари, халқаро институтлар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон парламенти, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, фуқаролик жамияти намояндалари иштирок этмоқда. Доимгидек, анжуманга расмий рўйхатга олинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти таклиф қилдинмаган.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, йиғиннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳукуматнинг бош масхарабози Акмал Саид олиб бормоқда. Анжуман аввалида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер махсус чиқиш қилиб, Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари борасидаги сиёсатини олқишлаган. Шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасидаги оламшумул ислоҳотларни кўкка кўтаришмоқда, тўғрироғи, инсон ҳуқуқлари тушунчаси устидан кулишмоқда.