Кундалик хабарлар - 29 November 2015
01:23Кичкинагина Гуржистонни тиз чўктиролмаган Путин энди Туркияга қарши кулгили санкциялар киритди
24 ноябрда турклар Суриядаги туркманларни бомбардимон қилаётган рус учоғони уриб туширгандан бери икки мамлакт ўртасида совуқ сўзлар уруши бўлаётгани бутун дунё ахборот воситаларининг диққат марказида эди. Ҳамма бу совуқ уруш нимага олиб келишини кутар эди. Ниҳоят, 4 кундан кейин, яъни кеча қечқурун, Россия ўзининг заифлигини очиқча намойиш қилди. Президент Владимир Путин Туркияга қарши бир даста санкциялар киритувчи қонунни имзолади. Мана унинг қонунида нималар бор: - Туркиядан озиқ-овқат ма...
00:12Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли асарининг бошланғич қисмларини ўқинг, табиий, "Ҳаракат" сайтида
Ҳурматли ўқувчиларимиз! Ҳозиргина "Ҳаракат" агентлиги машҳур ўзбек шоири, "Бирлик" халқ ҳаракатининг Ташаббус гуруҳига расман аъзо бўлмаган бўлса ҳам, аслида, "Бирлик"нинг оёққа туришида катта роль ўйнаган ўзбекнинг шоири Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли қиссасининг 1-чи ва 2-чи қисмларини ўз сайтида эълон қилди. Уларни сайтимизнинг "Актуал мавзу" рукнида ўқишингиз мумкин. Бу асра ҳақидаги ҳар қандай фикрларни эшитишга ҳозирмиз ва уларни кутамиз.
18:46Сенсация: Туркияда ўтган куни икки журналист ҳибсга олинганди, бугун курд аслли адвокат ўлдирилди
Дарҳол айтишни истаймиз, сенсация икки журналистнинг ҳибсга олиниши ёки адвокатнинг ўлдирилиши эмас, Туркияда бу каби воқеалар, минг афсуски, оддий воқеага айланмоқда, сенсация - ҳибсга олиш ва ўлдириш орқасидаги баъзи фактлардир. Ҳибсга олинганлардан бири Жон Дундор Туркиянинг энг машҳур журналистларидан бўлиб, у ҳозир "Жумҳурият" газетасининг Бош редактори вазифасида ишлайди. Иккинчи журналист Эрдем Гул шу газетанинг Анқара бюроси раҳбари. Сенсация эса, бу икки журналист Туркия Президенти Ра...
02:44Нью-Йорк фондлар биржаси АҚШ иқтисодида барқарорлик мавжудлигини тасдиқлади, ўзбекларга нима?
2 ҳафта аввал Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 665 поғанага тушиб кетишини изоҳлар экан, бу индекс ҳали юз бермаган Париждаги даҳшатли воқеаларни аввалдан сезиб ўпирилмадимикан деб истеҳзоли ҳазил қилган ва келаси ҳафта Париждаги воқеалар туфайли Нью-Йорк биржасида кескин ўсиш бўлиши мумкинлигини башорат қилган эдик. Башоратимиз тўғри чиқди, Dow Jones Мали пайтахтида қонли воқеаларга қарамасдан ўзини тиклаб олди ва 579 поғана юксалиб, 17824 да тўхтади. Яъни, қисқа...
- 23:17Россия-Туркия: Совуқ сўзлар уруши давом этмоқда, аммо узоққа бормайди
Россия ўз ҳарбий учоғининг Туркия тарафидан уриб туширилишига қарши адекват жавоб беролмаслигини тушуниб, сўзлар уруши билан овора. Туркия билан мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўхтатилди, 1 январдан икки тарафлама визасиз саёҳатлар тўхтатилади, Россия турклар билан савдони кескин камайтирмоқчи ва ҳоказо ва ҳоказолар. Русларнинг масхарабоз сиёсатчиси Жириновскийнинг Истанбулни битта атом бомбаси билан йўқ қилиш кераклиги ҳақидаги аҳмоқона гаплари эътибрга лойиқ ҳам эмас. Туркия эса,...
- 21:41Челябинск конида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига товон пули тўланади
Ўрис матбуотниниг ёзишича, Россиянинг Челябинск вилоятидаги “Центральная” кон-шахтасида ҳалок бўлган икки нафар ўзбекнинг оила аъзоларига 2 миллион 25 минг рубль миқдорида товон пули тўланади. Маълумки, трикчилик йўлида шаҳид бўлган ҳамюртларимизнинг бири эндигина 24 ёшга тўлган йигит ва киикинчиси 52 ёшли шахслар эди. Матбуотга кўра, “Марказий” конининг суғурта шартномасини Бутунроссия суғурта иттифоқи тасдиқлаган ва шартномага кўра ўзбекларга товон пули тегмоқда. Аксинча, ўзбекларнинг жасадл...
21:36Ўзбекистонда яна интернет муаммоси
«Ўзбектелеком» ширкатининг эълонига кўра, шу йилнинг 26 ноябридан 7 декабрга қадар Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида телефон ва интернетда алоқа сифати ёмонлашуви ва узилишлар кузатилиши мумкин. Компания ахборот хизмати ширкат тизимида модернизация ишлари олиб борилаётганини иддао қилган. "Ушбу ноқулайликлар учун мижозлардан узр сўраймиз", дейилади компаниянинг хабарида.
- 20:34Ўзбекистонда советча ташқи сиёсат: “Жазоир билан дўстлик” жамияти тузилди
Маҳаллий матбуотнинг бугунги хабарларига кўра, Шимолий Африкада жойлашган Жазоир давлати билан дипломатик алоқалар юқори босқичга чиқади. Шу боисдан ҳам кеча Тошкентдаги “Miran International Hotel” мехмонхонасида “Жазоир билан дўстлик” Ассоциациясини ташкил этишга бағишланган таъсис мажлис бўлиб ўтди. Бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Носир Бушерит таъкидлашича, ундан шу йилнингёзида ишонч ёрлиғини қабул қилиб олган Президент Ислом Карим икки томонлама муносабатларнинг истиқболи хусусида қайғу...
19:42Ислом Карим Наманганнинг собиқ ҳокимини халқ билан яқин бўлолмаганликда айблади, унинг ўзи яқинми?
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агетлиги халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Ислом Каримнинг маърузасини чоп қилди. Ислом Карим Наманганнинг сўнгги 7 йилдаги ҳокими Баҳодир Юсуповни халқ билан баҳамжиҳат бўлмаганлик, ишни тўғри ташкил қила олмаганликда айблади. “Ҳаракат” эътироф этганидек, президентнинг бундай маърузасининг сўнг собиқ ҳоким қамалиши ёки режим аравасидан улоқтирилиши аниқ бўлиб қолди. "Ҳаммамиз яхши тушунамиз, - дейди Ислом Ка...
19:25Швед прокурори Обид қорига суиқасдда айбланаётган шахсга умрбод қамоқ жазоси сўради
Шу йилнинг 23 ноябр куни ўзбекистонлик таниқли диний уламо Обид қори Назаровга суиқасдда аайбланиб, Швециядаги маҳкамага келитирган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга нисбатан давлат қораловчиси умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўради. 5 кун давом этган маҳкамада 37 яшар Юрий Жуковский айбига иқрорлик бўлмади. Унинг унинг адвокати бу суиқасднинг Ўзбекистон ҳукумати билан боғланмаганини таъкидламоқда. Сўроқ қилинган гувоҳлар, келтирилган далилий ашёларга таянган прокурор уни қамоқда қолдиришни сў...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ардзинов Михаил
Добавить сведенияЧитать дальше...