Кундалик хабарлар - 30 November 2015

  • 19:33“Афросиёб” поезди механиклари Ислом Каримга қарши саботаж уюштиришди

    Кеча Самарқанддан пойтахтга йўл олган “Афросиёб” поезди вагонларида чироқ бўлмабди. Туристлар-у ажнабийлар, казо-казо меҳмонлар Тошкентга қадар қоронғуда келишга мажбур бўлишган. Бу ҳақда ёзган Kun.uz сайтига кўра, европалик сайёҳлардан бири инглиз тилида ҳамюртларимиздан “Сизларда бу одатий ҳолми?”, деб сўрабди. Сиёсий ҳушёр йўловчимиз эса бундай ҳолнинг биринчи марта бўлганини тушунтирибди. Хуллас, “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси вакиллари мазкур ҳола...

  • 19:11Наманганга янги ҳокимдан сўнг янги миршаббаоши ҳам юборилди

    Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига подполковник Азиз Тошпўлатов бошлиқ этиб тайинланган. Вазирлик структураларида хизмат қилган бу одам Ислом Карим тайинлаган янги ҳокимга хизмат қилади. Наманган вилоят ИИБга бошлиқ қилиб шу йилнинг февралида тайинланган полковник Рустам Жўраев эса Хоразм вилоятига миршаббоши қилиб юборилган.

  • 18:23Каттақўрғондаги хонадонлардан бирида газ портлади

    Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мундиён қишлоғидаги Қосимовлар хонадонида маиший газ портлаб, хонадоннинг 4 нафар вакили оғир тан жароҳати олди. Хонадон соҳиби, 56 яшар Феруз Қосимов Каттақўрғон тумани Марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимида орадан 5 кун ўтиб, 28 ноябр куни оламдан ўтди. Маълум бўлишича, 23 ноябр тунда газ тармоғида узилиш бўлган. Узилишдан кейин, табиий, ёниб турган газ ўчиб қолган. Газ қайта уланган пайтда эса хонадон эгалари уйқуда бўлишган. Уйғониб, чироқни ёқ...

  • 17:54Парижда Иқлим Ўзгариши бўйича Конференция ишини бошлади, Обама террорни тилга олди, Путин умумий расмга тушишдан қочди

    Бугун эрталаб БМТ тарафидан 1974 йилдан бери ўтказилаётган ва бу йилгиси 21-чи бўлган бўлган Иқлим Ўзгариши бўйича Конференция (COP21) ўз ишини бошлади. Ер юзида иқлим ўзгариб, ҳар йил озгинадан бўлса ҳам умумий ҳароратнинг ортиб бориши келажакда катта муаммолар чиқариши, ҳато одамзоднинг ҳаёти хавф остида қолиши ҳозир ҳаммаг маълум. Шу сабабли, бу Конференциянинг муҳимлишги ҳам шубҳасиздир. Аммо, тан олиш керакки, бундай масалалар устида мутахассисларр ўйлайдилар, нима қилиш кераклиги ҳақида...

  • 15:42“Эзгулик”: Президентга Ўктам Пардаевлар керак бўлмаса, ким керак? ИШИДми?! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 39.30.11.2015)

    Шу йилнинг 16 ноябрь куни ҳибсга олинган Ўктам Пардаев тақдири Ўзбеистон ҳукуматининг фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан сиёсати ўзгармаслиги, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва демократия масаласи ҳали бери ижобий томонга ўзгармаслигини кўрсатди. Бугун матбуотда эълон қилинган Ҳюман Райтс Уотч, Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари уюшмаси, Инсон ҳуқуқлари учун халқаро шериклик ташкилоти ҳамда Норвегия Ҳелсинки қўмитасининг Пардаевни озод этиш, унга нисбатан очилган жиноят ишини дарҳол тўхтатиш талаби...

  • 02:09Путинга яна бир шапалоқ Озорбайжондан: Россия орқали йўллари бекитилган турк ТИРлари Марказий Осиёга Каспий орқали боради

    Россиянинг Туркияга қарши киритган санкциялари ичида Туркиядан Марказий Осиёга кетаётган катта юк ташувчи автомашиналар - туркчасига ТИРлар - учун Кавказ ва Россия орқали Каспий денгизининг шимолидан ўтадиган йўлнинг руслар тарафидан бекитилиши бор эди. Туркия ташқи ишлар вазирлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Озорбайжон дарҳол туркларга ёрдам қўлини чўзиб, Марказий Осиёга кетаётган ТИРларни ўз ҳудудлари орқали Каспий денгизи бўйига чиқариш ва паромлар орқали Туркманистонга еткази...

  • 01:26Юсуф Жума: Туркия Президенти Ражаб Эрдўғанга

    Эрлар эри турк бўлади, Эрлар эри  эр,  Эрдўған. Очун яна кўк бўлади Тангри билан бир Эрдўған. Ёғийларни ур,  Эрдўған!  Икки уфқ ораси - шон - Ота Туркхон - Она Турон! Бизнинг бобомиз Ўғизхон - Кўкдан тушган нур, Эрдўған Ёғийларни ур, Эрдўған!  Турк, дунёни олдирмагин, Номардларга қолдирмагин. Ноэрга тўр қилдирмагин, Тўрларида тур, Эрдўған Ёғийларни ур,  Эрдўған!  Аъмолимиз Кўк-Тангридир, Камолимиз - Кўк - Тангридир, Қуролимиз - Кўк - Тангридир, Тангри билан ур,...

  • 00:39Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари юқори тайёрлик режимида ишламоқда эмиш, аслида, Ўзбекистон раҳбарлари Исломни ислоҳоти ҳақида ўйлашлари керак

    Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари бири олиб бири қўйиб, мамлактимизда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини ёзмоқдалар. Ҳамма жойда назорат кучайтирилган, Тошкентда эса, аввал биз ҳам хабар берганимиздек, ўйлар ҳам текширилмоқда. ИШИД билан алоқа қилишда гумонланиб, 90 киши Тошкент шаҳри, вилояти ва Фарғона водийсида қўлга олинибди. Табиий, бу хабарлар мавжуд режимнинг қарори билан тарқатилмоқда, аммо қўғирчоқ ахборот воситалари бу ҳақда ўз фикрларни билдирмайдилар, тарқатилаётган м...

29 November 2015
  • 17:41Туркия ЕИга мигрантлар масаласида ёрдам беришга рози бўлди, табиий текинга эмас, €3 миллиардга

    Бир неча соат аввал Брюсселда бошланиб, ҳали ҳам давом этаётган ЕИ-Туркия саммитида энг муҳим муаммо бўйича ЕИ ва Туркия келишдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Бу муаммо - Туркия орқали Европага келаётган мигрантлар оқимини тўхтатиш ёки жиддий ўлчовда камайтириш эди. Туркия мигрантларни ўз ҳудудларида ушлаб туриш, Европага чиқармаслик ва уларни шу ерда ҳамма нарса билан таъминлашга ваъда берибди. Табий, ЕИ берадиган €3 миллиард эвазига. ЕИ берадиган ёрдамнинг миқдори шароитга қараб...

  • 16:18Бу дунёга нима бўлаяпти ўзи: Хитойдаги бир ресторанда этаги қисқа аёлларга овқат арзон бериладиган бўлипти

    Туркияда чиқадиган "Миллиёт" газетасининг ёзишича, Хитойнинг Цзинан шаҳридаги ресторанлардан бирида аёл мижозлар учун бериладиган овқатнинг нархи уларнинг этагини қисқалига қараб арзонлашириладиган бўлипти. Масалан, аёлнинг этаги тизздан 8 см баландда бўлса овқатнинг нархи 20 фоиз арзонлаштирилади. Яъни, 20 фоизлик чегирма берилади. Этак тиззадан 33 см ёки кўпроқ баландда бўлса, чегирма 90 фоизга чиқади. Чегирма этакнинг қисқалигига боғлиқ бўлгани сабабли, ресторанга киришда аёлларнинг этак уз...