26 November 2015
21:32 - "Қора бозор”да АҚШ доллари қаддини тиклай бошлади
Албатта гап бу борада Ўзбекистон “қора бозор”и хусусида бормоқда. Бугунги савдоларда саррофлар АҚШ долларини 5750-5800 сўмга харид қилишди. Яъни, АҚШ долларининг 100 талиги 580 000 сўм атрофида. Ҳолбуки, ўтган куни АҚШ долларининг қиймати 5100 сўмгача тушиб кетган, валюта бозоридаги саросима “Ўзавтосаноат” ширкатининг автомобилларга миллий валютада маблағ қабул қилгани билан боғлиқ экан.

Қизиқ, Ўзбекистон режими бошқа криминал соҳаларни бошқаргани каби “қора бозор”ни ҳам назорат қила олишини кўрсатди. Демак, хоҳласа, нисбатан эркин бу тизимида ҳам ўйинлар қилоларкан.