27 November 2015
18:28 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистоннинг ҳуқуқ органлари ва Президент Ислом Каримга ховослик Насима Абдуллаевадан талабнома


Жиноят ишлари бўйича Ховос тумани Суди
Судьяси О.Жўраевга

Нусхаси: Янгиер шахар Прокурори Ф.Ў. Артиковга

Нусхалари: Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори
И.Б.Абдуллаевга

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси
Ш.А.Гозиевга

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримовга

Ўзб.Респ.Президенти ҳузуридаги Судьяларни
танлаш ва лавозимига тайинлаш Олий малака
комиссия ҳайъатига

Ўзб.Респ.ЖКнинг 219-модда 1-кисми билан
ноҳак айбланаётган фукаро, Ховос тумани,
“Кахрамон” КФЙ, Ойбек кучаси, 55/1 яшовчи
Абдуллаева Насиба Мамараимовадан

Т А Л А Б Н О М А
(Янгиер шахар Прокуратураси катта терговчиси О.С.Мираҳмедов томонидан тамомланган № 27/683-сонли (ноконуний) жиноят иши юзасидан)

Ўзбекистон хукукий демократик давлат.
Бирок,...

Мен 2015-йил 21-ноябрь куни ЖИБ Ховос тумани Судига такдим этилган, менга нисбатан бир гуруҳ Янгиер шаҳар ИИБ ходимларининг ғараз ниятларда тўплашган, ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол этишган ҳолда такдим этишган даъволари юзасидан Янгиер шаҳар Прокуратураси терговчиси О.С.Мираҳмедов томонидан бир томонлама нохолис олиб борилган тергови ҳаракатлари натижасида якунланган “айблов хулосаси” ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланганлиги тўғрисидаги баённома хужжатларидан Судъя О.Жураевнинг руҳсати билан бир нусхадан кўчирма олиб танишиб чикдим ва унда бир катор Ўзб.Респ.ЖПК нинг талаблари кўпол тарзда бузилганликларини аниклаб, мазкур “айблов хулосаси” ҳамда “баённома” га нисбатан норозилик билдираман ҳамда куйдаги фикр-мулохазаларим асосида талаб киламан:

1. Терговни холис ҳамда Ўзб.Респ. ЖПК талаблари асосида факат ҳакикатни юзага чикариш, адолатни тиклаш максадида кайта терговга кайтаришингизни;

2. Менга нисбатан бир гуруҳ Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари томонидан асоссиз равишда зўравонлик ишлатилиб, улар ўзларининг ноўрин ҳатти-ҳаракатларини ҳаспўшлаш максадида ўзларининг шахсий кўл телефонларига ҳолатни ёзиб олишиб, уни макбул далил деб иш жилдига тикканлари конуний асосга эга ёки йўклигини аниклаш максадида кайта экспертиза тайинлашингизни;

3. Тергов давомида мен бир неча бор терговчи О.С.Мираҳмедовдан жиноят иши материаллари билан танишиб чикиш ёки кўчирмалар олиш тўғрисидаги Янгиер шаҳар Прокурорига оғзаки, ёзма шаклдаги, натижа бўлмагач, почта оркали киритган илтимосларим Ўзб.Респ.ЖПК коидаларига хилоф тарзда рад этилди. (нусхаларини илова этаман)

4. “Айблов хулосаси” билан танишиб чиксам (20.11.2015-йил) терговчи тарафидан гўёки бир гуруҳ менга карши уйдирма кўрсатма берган ИИБ ходимлари:

- Ғ.Кўчимов,
- Э.Абдуғаффоров,
- Н.Набиев,
- Ў.Каримбердиев,
- С.Алибеков, (посбон)
- А.Субҳонов, (Суд котиби)
- Б.Усмоновларнинг
гувоҳлик кўрсатмалари бир ҳил ҳамда, бир-бирини кўллов негизида тузилган ҳамда энг асосийси деярли уларнинг барчаси «Н.Абдуллаева ҳамда С.Эргашевларни Судга мажбурий тартибда келтиришлик ҳакидаги ЖИБ Янгиер шаҳар Суди раиси А.Кураматовнинг Карори билан таништирдик» деб ёлғон гувоҳлик беришган. Биз (Н.Абдуллаева, С.Эргашев) бундай карор борлигини шу кунгача билмаймиз ва ҳеч ким бизга таништирмаган.

Бу ёлғон кўргазмалари билан юкорида номлари кайд этилган ИИБ ходимлари, ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол этишиб, Ўзб.Респ. ЖК нинг 205 ва 238 моддалари талабларини кўпол тарзда бузишган.

5. Энди асосий эпизод, яъни “айбланувчи Н.Абдуллаева бизга фаол каршилик кўрсатди” деган иддаоларига эътироз:

А) биринчидан бизга “Судга мажбурий тартибда келтириш тўғрисида”ги Карор борлиги айтилмаган бўлса-да, 2015-йил 21-апрель куни мен (Н.Абдуллаева) ва ўғлим С.Эргашев ЖИБ Янгиер шаҳар Суди раиси А.Кураматов кабулида булдик ва Судъя бизга: “Иш хужжатлари билан тўлик таниш эмасман, шу ерда ташкарида бўлиб туринглар” деб айтди, бирок бизни ИИБ ходимлари зўрлик ишлатиб ИИБ биноси ичига кийимларимдан торткилаб, мажбуран олиб киришмокчи бўлишди.

Ваҳоланки биз, мен ва ўғлим ҳеч каерга кетмокчи эмас эдик, турмуш ўртоғим келишини кутмокчи эдик.

Б) Мени 3 та ИИБ ходими 19 яшар ўғлим кўз ўнгида кўлимдан, елкамдан торткилашиб (Ғ.Кўчимов, Э.Абдуғаффоров, Н.Набиевлар) кўйлагимни енг ва ёка кисмини чўзиб юборишгач, мен ор-номус, шаънимни ҳимоя килиш максадида ўзим билмаган ҳолда, кучли ҳаяжон ичида ерда ётган кўлимга тасодифан илиниб колган асфалт парчасини пўписа оҳангида ердан олдим ва уни шу заҳоти ерга ташлаб юбордим. Бу ҳолатни эса ИИБ нинг азамат йигитлари “бизга фаол каршилик кўрсатди” деб талкин этишибди, ҳамда аввал йиртилган курткасини (Ғ.Кўчимов) Н.Абдуллаева торткилаб йиртиб юборди деб туҳмат килибди, ҳатто экспертизадан ўтказибди...

6. Мен тергов даврида бу машмашаларга асосий сабаб, яъни иш учун аҳамиятли бўлган ҳолат, яъни 2014-йил 6-апрель куни кундузи соат 18:00 ларда конуний савдо дўконимизга, шу куни кеч соат 23:30 ларда турар-жойимизга бир гуруҳ бўлиб бостириб киришиб, турмуш ўртоғим ҳамда ўғлимга тан жароҳатлари етказишиб, боскинчилик жинояти содир этишган, 4 марта судланган рецедив шахс- А.Боймирзаев ва унинг (4та) шериклари жиноятлари Ховос тумани ИИБ Профилактика нозири Ғ.Ҳайруллаев, Ховос тумани ИИБ ТБ, терговчилари Ж.Шукуров, Р.Болтабоев ҳамда биринчи боскич ЖИБ Ховос тумани Суди раиси А.Абдураззаковлар томонидан кандайдир сабабларга кўра нотўғри (ноконуний) малакаланганлиги устидан юкори инстанцияга мурожаат этганлигимиздан сўнг, бизнинг оилага нисбатан босимлар, туҳмат, уйдирма материаллар тайёрлана бошланганлиги ва бошкалар ҳакида ўз вактида Янгиер шаҳар Прокурори Ф.Ў.Артиков ҳамда терговчи О.С.Мираҳмедовларга иш учун аҳамиятли бўлган илтимосномалар ва далиллар такдим этсамда, улар бунга аҳамият ҳам беришмай, ўз хизмат бурчларини (?) етарли даражада бажармадилар... (рецедив шахс-А.Боймирзаевнинг колган 4та жиноий шериклари эса, хозирги кунда ушбу мансабдор шахсларнинг зимдан туришиб, куллаб-кувватлашлари окибатида очикликда юришибди...)

Юкорида кискача баён этган далилларимга, ҳамда Суд жараёнида ҳам кўшимча иш бўйича аҳамиятли такдим этиладиган хужжатларимни тўлик, холис кўриб чикиб, бир мендек ўзбек тадбиркор аёли, карамоғида ногирон фарзанди бор онага нисбатан барзангидай бир гуруҳ Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари зўровонликлари ва туҳматлари учун, бу туҳмат иш материалини (?) конуний тасдиклашиб берган Янгиер шаҳар Прокуратураси терговчиси О.С.Мираҳмедов ҳамда Прокурор Ф.Ў.Артиковлар ҳаракатларига конуний (хукукий) баҳо берасизлар деган умиддаман.

Н.М.Абдуллаева
27.11.2015-йил