26 November 2015
22:16 - Россияда террорчиликда гумонланаётган ҳамюртимиз ҳибсга олинди

РИА «Новости» ахборот агентлигига кўра, Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан террорчилик гуруҳларидан бирига аъзоликда гумон қилиниб, халқаро қидурувга берилган, Петербургда ноқонуний равишда яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Ҳибсга олинган шахс террорчилик фаолияти билан шуғулланиш, конституцион тузумни ағдаришга уриниш, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар тарқатганлик каби жиноятларда айбланиб, Ўзбекистон томонидан хақларо қидирувга берилганди.

Россия хавфсизлик хизмати ҳамюримтизнинг айнан қайси террорчилик гуруҳи вакили экани, унинг ёши ва келиб чиқиши хусусида маълумот бермаган. Шубҳа йўқки, у тезда Ўзбекистонга топширилади.