26 November 2015
17:15 - Хитойнинг "Цайцзин" журнали: Қозоғистон Eвросиё савдосида маркзий хаб бўлади. Қизиқ, Ўзбекистон қаерда бўлади?
Бу журналга кўра, Россиянинг иқтисоди 2014 йили оқсоқланишга бошлагач (табиий, Ғарбнинг санкциялари остида - "Ҳаракат"), Қозоғистон раҳбарияти савдони ривожлантириш учун инфраструктуравий қурилишларга катта инвестициялар киритиш йўлига ўтди. Шундай қурилишлардан бири Хитой билан Қозоғистон ўртасидаги Хоргос чегара пункти бўлмоқда.

Хоргосда ҳамкорлик марказини яратиш ғояси Нурсултон Назарбой тарафидан 2003 йилда эълон қилингн бўлса ҳам, у ерда игшлар жуда секин кетаётган эди, аммо ҳозир Қозоғистоннинг янги иқтисодий сиёсати доирасида "100 қадам" номли янги режалар плани қабул қилинди ва янги лойиҳаларга яқин 5 йил учун $220 млрд доллар (!!!) ажратилди.

Мақолада айтилишича, Хоргос Хитойдаги Шинжон-Уйғур Автоном Республикаси таркибидаги Қозоқ Эли автоном вилоятининг Ининг шаҳарчасидан 90 км, Қозоғистоннинг Олтинкўл шаҳарчасидан эса 35 км узоқликда жойлашган. Хоргос хаби тўла ишга тушгандан кейин, Қозоғистон ростдан ҳам евросиё савдосида маркзий нуқтага айланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир ҳамма тилларда кенг ишлатилишга бошлаган инглизча "хаб" - ҳар қандай тўр-тармоқнинг тугунларидан биридир.

Яна бир нарсани эслатиб ўтиш керакки, дейди мухбиримиз, Қозоғистонда янги инфраструктуравий қурилишлар учун ажратилан $220 млрд доллар жуда катта маблағдир. Масалан, Ўзбекистоннинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулоти бор йўғи 60 млрд долларга эндигина яқинлашмоқда. Демак, $220 млрд доллар - бизнинг сал кам 4 йиллик Ялпи Ички Маҳсулотимиз. Аҳволимиз шундаки, Қозоғистондаги каби лойиҳаларни ўйлашга ҳам қурбимиз етмайди. Лубянка ўзбекларнинг ва Ўзбекистоннинг бошига тожик аслли Ислом Каримни ўтказаётганда ўйлаётган ишларни Ислом Карим шараф билан бажариб бўлди, дейиш мумкин.