30 November 2015
01:26 - Юсуф Жума: Туркия Президенти Ражаб Эрдўғанга

Эрлар эри турк бўлади,
Эрлар эри  эр,  Эрдўған.
Очун яна кўк бўлади
Тангри билан бир Эрдўған.
Ёғийларни ур,  Эрдўған!
 
Икки уфқ ораси - шон -
Ота Туркхон - Она Турон!
Бизнинг бобомиз Ўғизхон -
Кўкдан тушган нур, Эрдўған
Ёғийларни ур, Эрдўған!
 
Турк, дунёни олдирмагин,
Номардларга қолдирмагин.
Ноэрга тўр қилдирмагин,
Тўрларида тур, Эрдўған
Ёғийларни ур,  Эрдўған!
 
Аъмолимиз Кўк-Тангридир,
Камолимиз - Кўк - Тангридир,
Қуролимиз - Кўк - Тангридир,
Тангри билан ур, Эрдўған,
Ёғийларни ур, Эрдўған!
 
Икки уфқнинг ораси -
Турк юраги, кўз қораси,
Ёғийни уриш - чораси,
Тангри билан бир Эрдўған.
Ёғийларни ур,  Эрдўған!

28 ноябр, 2015 йил