30 November 2015
17:54 - Парижда Иқлим Ўзгариши бўйича Конференция ишини бошлади, Обама террорни тилга олди, Путин умумий расмга тушишдан қочди
Бугун эрталаб БМТ тарафидан 1974 йилдан бери ўтказилаётган ва бу йилгиси 21-чи бўлган бўлган Иқлим Ўзгариши бўйича Конференция (COP21) ўз ишини бошлади.

Ер юзида иқлим ўзгариб, ҳар йил озгинадан бўлса ҳам умумий ҳароратнинг ортиб бориши келажакда катта муаммолар чиқариши, ҳато одамзоднинг ҳаёти хавф остида қолиши ҳозир ҳаммаг маълум. Шу сабабли, бу Конференциянинг муҳимлишги ҳам шубҳасиздир. Аммо, тан олиш керакки, бундай масалалар устида мутахассисларр ўйлайдилар, нима қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар тайёрлайдилар. Дунё лидерлари бу конференцияга келмоқдаларми, демак, улар мутахассисларнинг тавсияларини аввалдан биладилар ва Парижда уларни тасдиқлайдилар, холос.

Шу нуқатаи назардан бугунги Конференциянинг ҳеч қандай аҳамияти йўқлигини ҳам гапирса бўлади. Бироқ, "конференция баҳона дийдор ғанимат" дейдиган ўзбек мақолини ҳам унутмайлик. Бугун-эрта Парижда жаҳон лидерларининг ўта муҳим икки томонлама учрашувлари бўлади. Учрашувларда тилга олинадиган азосий мавзулар ҳам аввалдан маълум - ислом терроризми, Туркия тарафидан рус учоғи уриб туширилиши ва бу воқеаларнинг жаҳон барқарорлигига таъсири.

Конференция очилишида нутқ сўзлаганлардан бири бўлган АҚШ Президенти Барак Обама "Иқлим Конференцияси - террорни рад этишдир" дейиши ҳам бу тадбирнинг кун тартиби марказида нима туришини кўрсатади.

Жаҳон ахборот воситалари Россия Президенти Путин жаҳон лидерларининг умумий расмга тушиш маросимига келмаганини ҳам айтиб ўтмоқдалар. Турклар буни Сурия осмонида рус учоғининг уриб туширилиши билан боғламоқдалар. Бўлиши мумкин, чунки,, Россия туркларнинг ҳужумига адекват жавоб беролмагани - Украина ва Суриядага воқеалардан кейин кўкрагини кериб юрган Путин учун шармандалик эди.