Кундалик хабарлар - 04 December 2015

  • 07:25Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари рус учоғи уриб туширилгандан кейин биринчи марта юзма-юз учрашдилар

    Бу икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Meвлут Човушўғли ва Сергей Лавров кеча Словакия пойтахти Белградда ўтаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида учрашдилар. Биргаликда расмга ҳам тушмаган вазирлар 40 дақиқалик учрашувдан кейин биргаликда матбуот конференцияси ҳам ўтказмадилар. Шунинг ўзи ҳам кўрсатмоқдаки, Россия-Туркия муносабатларидаги совуқлик исигани йўқ, аммо исишга йўл очилган бўлиши мумкин. Алоҳида-алоҳида журналистлар билан у...

  • 01:29Юсуф Жума: Отимнинг калласи яхши ишлайди

    Тўғри йўл кўрсатсам чиқарар қанот, Отимнинг калласи яхши ишлайди. Бор элимдан кўра яхши битта от, Отимнинг калласи яхши ишлайди. Кўнглим қолган халқнинг кекса-ёшидан, Тўғри йўл кўрсатсанг айри кетар ҳушидан. Барча шоирининг онгсиз бошидан, Отимнинг калласи яхши ишлайди. Эрман деб гердайган эрлари ноэр, Жарни осмон дейди, осмонни жар дер. Ютарлар отимни санасалар пир, Отимнинг калласи яхши ишлайди. Бу элга сўз айтма, бас, Юсуф Жума, Ақлдан озганга бўлмагин жўра. Барининг ислиқи...

03 December 2015
  • 22:23Гўёки ғалла мустақиллигига эришган Ўзбекистон Қозоғистондан бир миллион тонна буғдой олди

    Қозоғистон Молия вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, шу йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Қозоғистон Ўзбекистонга 1 миллион тоннадан ортиқ буғдой экспорт қилибди. Бу эса Қозоғиситон бюджетига 167 миллион доллар келтирган. Қозоқ молиячилари Ўзбекистонга экспорт қилинган буғдой ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга, қиймати бўйича эса қарийб 43 фоизга ошганини таъкидлаган. Ҳолбуки, Ислом Карим шу йилнинг ёзида давлатга буғдой сотиш режасини бажарган ғаллакорларга йўллаган таб...

  • 21:47Ўзбекистонда умуий авф - Амнистия эълон қилинди

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 3 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтига жойлаштирилган қарор матнига кўра, тақиқланган ташкилотларда фаолият юритиб, тузалганлар энди авфга лойиқ эмас. Жазони қисқартириш йўқолган. Аммо авфнинг қолган қисми анъанавий амнистия актларидан фарқсиз. Президент тақдимномаси билан амалга кираётган амнист...

  • 21:12Рашид Холиқов БМТ Бош котиби ёрдамчиси бўлибди. Унинг ўзи ким, ўзбекми ёки тожик?

    БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Россия Федерацияси вакили, дипломат Рашид Холиқовни ўзининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси этиб тайинлади. БМТ радиосига кўра, Холиқов деганлари БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўйича координаторининг Женева офиси раҳбари экан. Исми-шарифи ўзбекча ёки тожикча бўлган бу одамнинг ўзбекларга алоқаси борми? Мухбирларимизнинг интернет тармоғи орқали тўплаган маълумотларига кўра, Рашид Холиқов 1993 йилдан БМТ тизимида, умуман сўнгги 22 йил давомида дунёнин...

  • 19:55Масхарабоз Сенатнинг ялпи мажлиси Давлат бюджетини тасдиқлади

    Олий Мажлис Сенатининг бугун бошланган ялпи мажлисида 2016 йил учун Давлат бюджетини Ялпи Ички Маҳсулотнинг 1 фоизи (2,2 трлн. сўм) миқдордаги камомад билан тасдиқланди, дейилади маҳаллий матбуот хабарида. Хабарга кўра, бюджетнинг даромад қисми 40,5 триллион сўмни, ҳаражат қисми эса, 42,7 триллион сўмни ташкил қилади. Булар эса Ўзбекистон Марказий Банки белгилаган валюта курси бўйича 15 миллиард доллар атрофидаги маблағлардир. Янаям аниқроғи, “Реал”, “Барселона” ва &ldq...

  • 19:13 Россиянинг Саранск шаҳрида яна бир юртдошимизнинг бошига кулфат тушди

    Ўрис матбуоти томонидан шахси очиқланмаётган ҳамюртимиз Россиянинг Саранск шаҳрида маҳаллий аёлни зўрлаганликда айбланмоқда. Маълум бўлишича, кейинги ҳафтанинг сешанба куни суди бошланадиган бу йигит шу йилнинг 5 сентябрида 27 яшар маҳаллий ўрис аёлни зўрлаган. Полицияга кўра, ўша аёл ўзбекистонлик йигит билан тунги клуб ёнида танишган, икковлон кўча сайрида ўзаро жинсий алоқада бўлган ва аёл зўрлангани ҳақида полицияга арз қилган. Ҳатто шу қисқа маълумотдан ҳам кўриниб турибдики, зўрлаш бўлм...

  • 15:05АҚШда икки отишма: Туркияга нисбатан теракт бўлган биттасида Абдураҳим Пўлат ҳам қатнашди, иккинчисида 14 киши ҳалок бўлди

    Кеча пешин соатларида АҚШнинг пойтахти Вашингтонда жойлашган ва Фахрий президенти Фатхулла Гулен (расмда) бўлган Румий Форум ташкилотида навбатдаги ҳеч кимни қизиқтирмайдиган йиғилишлардан бири бўлди. Мен бундай йиғилишларнинг бир қанчасига қатнашганман. - дейди "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат. - Мақсадим, машҳур бўлса ҳам, узоқ йиллардан бери ўз ватани Туркияга қайтиб боролмаётган Фатхулла Гуленнинг ким эканлигини тушунишга ҳаракат қилиш бўлган. Кўрдимки, Румий Форум офисида бўлаётган йиғишл...

  • 01:07Москвадан ҳайдалган элчимиз Акмал Камалов ёғли ишга, "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг ширкатининг раҳбарлигига келтирилди

    Бор-йўғи бир йил аввал, аниқроғи, 2014 йилнинг октябрь ойидан бери Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимида ишлаётган Акмал Камалов ўз вазифасидан озод қилиниб, Тошкентга чақириб олинганини 1 декабрда хабар қилган эдик. Ҳеч шубҳа йўқки, уни русларнинг талаби билан чақириб олишган, акс ҳолда, уни Ўзбекистонгадаги энг ёғли жойлардан бирига раҳбар этиб тайинлашмасди. Мaҳаллий хабарларга кўра, кеча уни шу йилнинг 27 октябрида яратилган "Ўзпахтасаноатэкспорт" шикатига раҳбар этиб тайинлашибди. ...

02 December 2015