29 November 2015
17:41 - Туркия ЕИга мигрантлар масаласида ёрдам беришга рози бўлди, табиий текинга эмас, €3 миллиардга
Бир неча соат аввал Брюсселда бошланиб, ҳали ҳам давом этаётган ЕИ-Туркия саммитида энг муҳим муаммо бўйича ЕИ ва Туркия келишдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Бу муаммо - Туркия орқали Европага келаётган мигрантлар оқимини тўхтатиш ёки жиддий ўлчовда камайтириш эди. Туркия мигрантларни ўз ҳудудларида ушлаб туриш, Европага чиқармаслик ва уларни шу ерда ҳамма нарса билан таъминлашга ваъда берибди. Табий, ЕИ берадиган €3 миллиард эвазига. ЕИ берадиган ёрдамнинг миқдори шароитга қараб ўзгариши ҳам мумкин.

Мигрантларнинг Юнонистон ва бошқа Балқон давлатлари орқали келишлари билан боғлиқ масалалар ҳам саммитда кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ЕИ ўз ҳудудларига Туркия фуқаролари учун визасиз киришни жорий қилмоқчи. Туркия бир қатор талабларни ўз вақтида бажарса, визасиз кириш 2016 йилнинг октябрь ойидан бошланади.