30 November 2015
00:39 - Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари юқори тайёрлик режимида ишламоқда эмиш, аслида, Ўзбекистон раҳбарлари Исломни ислоҳоти ҳақида ўйлашлари керак
Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари бири олиб бири қўйиб, мамлактимизда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини ёзмоқдалар. Ҳамма жойда назорат кучайтирилган, Тошкентда эса, аввал биз ҳам хабар берганимиздек, ўйлар ҳам текширилмоқда. ИШИД билан алоқа қилишда гумонланиб, 90 киши Тошкент шаҳри, вилояти ва Фарғона водийсида қўлга олинибди.

Табиий, бу хабарлар мавжуд режимнинг қарори билан тарқатилмоқда, аммо қўғирчоқ ахборот воситалари бу ҳақда ўз фикрларни билдирмайдилар, тарқатилаётган маълумотларни таҳлил қилмайдилар.

Масалан, шу хабарларда Дин ишлари қўмитаси раиси Ортиқбек Юсуповнинг "ИШИД аъзоларининг ислом динига алоқаси йўқлиги" ҳақидаги сўзлари келтирилади. Наҳотки, буни хабар қилган ўзбек журналистлари айнан Исломнинг талабларига кўра давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, мусулмонлар Шариат қонунлари бўйича яашашлари кераклигини билмайдилар. Ахир ИШИД Исломнинг шу талабларини ҳаётга жорий қилиш курашмоқда. Демак, Ислом динининг ҳозир тан олинган тушунчаларидан келиб чиқсак, айнан ИШИДдагилар ҳақиқий мусулмонлардир. Ортиқбек Юсупов кабилар эса кофирлардир.

Ҳа, дейди мухбиримиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари террорчилик учун тайёрланаётганларни вақтида фош қилиш, керак бўлса, жазолаш учун керакли ҳамма нарсага таёр бўлишлари керак. Аммо, бу билан Ислом терроризмининг олдини олиб бўлмайди, чунки, ислом терроризмининг илдизлари юқорида санаб ўтилган талабларни тан олган Ислом дининг ўзидадир. Демак, улар ўзгартирилмас экан, Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказиб, авваломбор Ислом дини дунёвийлик принципини тан олишига эришилмас экан, ислом терроризми ахир бир кун Ўзбекистонда ўртага чиқади. Чунки, ўзбеклар нафақат Маркзий Осиёда, балки, бутун дунёда динга берилиш фанатизмида биринчи ўринларда турадилар.

Шуни ҳам унутмайликки, Бухорои-шарифни дунёда сал кам ҳар бир мусулмон билади. Айнан шу сабабдан, Бухоро мадрасасида ўқиган ислом уламоларимиз Ислом динини ислоҳот қилиш, дунёвийлик принципини қабул қилиш учун авваламбор Қуръонни қайтадан тафсир қилиш ғоялари билан ўртага чиқсалар, уларга эътибор ҳам етарлича катта бўлади.

Акс ҳолда, Ислом терроризми ҳозир бутун дунёга хавф солаётгани сабабли, Ғарб мажбурлаб Исломни ислоҳ қилдиради, бу эса диннинг феълан ўлими бўлади.