Кундалик хабарлар - 04 January 2016
07:45Тожикистон муфтийси: Эрон сотқинларнинг ҳамкоридир
Тожикистон Ислом Маркази Уламолар Кенгашининг раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода 1 январь куни Душанбе жомесидаги жума намозидан олдин ваъз айтиб, Тожикистонда тақиқланган Ислом Уйғониш Партиясининг раиси Муҳиддин Кабирийниннг Эрондаги ўтказилган “Ислом Бирлиги” конференциясига таклиф қилиниши ва Эрон раҳбари Оятоллоҳ Али Ҳаменеи билан учрашганини қоралабди. Бу ҳақда тожикларни Asia-Plus агентлиги хабар тарқатди. Эрон ҳар доим ўзини Тожикистоннинг дўсти эканлигини, умумий маданият ва тил бирлиг...
07:12ИШИД инглизларга жосуслик қилган 5 кишини қатл қилди, Англияни шариат билан яшайдиган давлатга айлантиришга ваъда берди
ИШИД ўз ичида юрган, аммо инглизларнинг истиҳборот ташкилотларига ишлагани иддао қилинган 5 кишини қатл этди. Бу воқеани кўрсатувчи видеода 5 киши тиз чўктирилгани ва ҳар бирининг орқасида юзига маска таққан биттадан жаллод тургани кўринади. Инглизча гапирган бошқа бир жангари Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмеронни “Оқ Уйнинг қули” ва “Яҳудийларнинг хачири” деб атаган, ИШИД ахир бир кун Англияни ҳам қўлга олиб, у ерда шариат ҳукм суришига эришилишини эълон қилган, Кэмеро...
- 01:14Бу дунё шунқа ўзи: Миср Исроил билан дипломатик алоқаларни тиклади, Саудия эса Эрон билан дипломатик алоқаларни узди
Уч йил аввал Миср Исроилнинг Ғазода ХАМАС террористларига қарши олиб борган ҳарбий операциялардан ғазабга келиб, бу мамлакатдан ўз элчисини чақириб олган ва бу мамлакат билан дипломатик алоқаларини феълан узган эди. Аммо, кеча уч йиллик танафусдан кейин, Исроилга Мисрнинг янги элчиси Ҳазем Ҳасрат келди, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида. Хўш, Миср Ғазода бирон янгиликга эришдими, йўқ, у ерда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. ХАМАС ва унинг кетидан Миср орқага чекинди, холос. 2015 йилнинг с...
- 17:08Ўзбекистонда иқтисод билан бирга хабарчилик ҳам ўлмоқда, янги йилда учтагина хабар бор
Ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2005 йилда Қозоғистон ва Туркманистондан тахминан 5 баравар орқада бўлсак, 2013 йилда бу фарқ Қозоғистон билан 8 бараварга, Туркманистон билан 6 бараварга етди. 2014 ва 2015 йиллари Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари Россиянинг сиёсий-иқтисодий ҳамкори бўлган Қозоғистонни ҳам урди. Шу сабабли, ҳозир Қозоғистон билан фарқимиз тахмин 7-7,5 атрофига тушди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларид...
10:23Тел-Авивда икки яҳудийни ўлдирган ҳам, Францияда ҳарбий патрулни автомобилида босмоқчи бўлган ҳам мусулмон экан, Ислом ислоҳотларга маҳтож
Исроилнинг собиқ пойтахти Тел-Авив марказида 1 январь куни автоматдан ўқ очиб, 2 кишини ўлдирган ва 8 кишини ярадор қилган одам исроилли араб Нашат Малҳамий эканлиги аниқланди, дейилади Reuters агентлигининг Исроил полициясига асосланиб тарқатган хабарида. Шундай бўлишини “Ҳаракат” агентлиги аввалдан тахмин қилган эди. Франциянинг Валансе шаҳридаги мачит олдида кеча кечқурун ҳарбий партулни автомобили билан босишга ҳаракат қилган, аммо ҳарбийлар автоматдан ўқ отиб ярадор қилган ҳай...
02:19Саудияда навбатдаги 47 киши қатл этилди, аммо ҳамманинг эс-ҳуши уларнинг ичидаги шиалар руҳонийсида
Маълумки, Саудия Арабистони жаҳоннинг бир нечта исломий давлатларидан бири ва шариат қонунларига асосланган суд системаси ва жиноий кодекс билан яшайди. Ўғрилик учун кафтни кесиш, бошқачароқ жиноятлар учун қамчилаш каби жазолар бор. Қатл қилишнинг тош бўрон қилиш ва калла кесиш каби усуллари ҳам расман бўлса керак, аммо сўнги йилларда уларнинг ишлатилгани маълум эмас. Ўлимга ҳукм қилинглар замонавийроқ усуллар билан қатл этилса керак. Кеча ўлимга ҳукм қилинган навбатдаги 47 киши қатл этилга...
08:20Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли асарининг давомини ўқинг, ўзбек ёзувчилари ИКга хизмат қилиш учун эшакни эмганлари, болаларига ҳам эмдирганларини ўрганинг
“Ҳаракат” сайтининг “Актуал мавзу” бўлимига Юсуф Жуманнинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" асарининг 1-5 бўлимлари қўйилганини аввалги хабарлармизда билдирган эдик. Бугун ўша асарнинг 6-чи ва 7-чи бўлимлари ҳам сайтимизга қўйилди. Ҳа, бу асарнинг 4-чи ва 5-чи қисмларида ўзбекнинг хоин ёзувчилари ИКнинг тагига хотинларини ҳам ётқизишга тайёр бўлганлари ёзилади. Фақат ИК деганда Ислом Каримни тушунманг, гап Илон Кўрим исмли подишоҳ ва исмлари Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмас...
- 01:29Немисларнинг Die Welt нашри башорат қилаётгандек, АҚШ иқтисодида 2017 йилда навбатдаги рецессия бўладими?
Билмаганлар учун айтиш керакки, иқтисодиёт соҳасида рецессия атамаси давлат иқтисодининг бироз тушиши ёки ўсиш даражасининг камайишини кўрсатдади. Рецессия даврида Ялпи Ички Маҳсулот ўсмаслиги, ҳатто вақтинча тушиши ҳам мумкин. Die Welt нашрининг иқтисод бўйича шарҳловчиси АҚШ иқтисодида ўсишлар 9 йилдан кўп давом этмаганлигига асосаниб, 2008 йили рецессияга учраган ва кейин юксалишга бошлаган иқтисод 9 йилдан кейин, яъни 2017 йилда навбатдаги рецессига учрашини башорат қилибди. Бу башоратчин...
- 20:33Календарда янги йил, ташқарида ҳамма нарса эскича, Қобул ва Тел-Авивда терактлар, АҚШда шунчаки отишмалар
Афғонистоннинг пойтахти Қобул марказида асосан чет элликлар кирадиган ресторанда бугун Толибоннинг жонли бомбаси ўзини портлатиб, ўзини ўлдиргани ва 5 кишини ярадор қилгани Reuters агентлигининг хабаридан маълум бўлди. Исроилнинг собиқ пойтахти Тел-Авив марказидага бар ёнида номаълум шахс автоматдан ўқ очиб, 2 кишини ўлдиргани ва 8 кишини ярадор қилгани ҳақида русларнинг “Новости” агентлиги тарафидан ҳам хабар қилинди. Маҳаллий расмийлар ўт очган одам қочиб кетгани ва у кимлиги ҳақида ҳали...
17:52Путинни қоп-қораловчи "Хуизмистерпутин" ҳужжатли фильмда ўзбек Искандар Маҳмудовга ҳам лой чапланибди, ишлар чатоқ
Кечагина битган 2015 йилнинг 29 декабрида АҚШнинг “Свобода” радиоси Россия Президенти Владимир Путинни қоп-қора қилиб кўрсатувчи "Хуизмистерпутин" (Путин ким ўзи) номли ҳужжатли фильм Киевда презентация қилинганини хабар қилди ва у фильмни ўз сайтига қўйди. Бу фильм КГБчи Владимир Путин машҳур Анатолий Собчакнинг қўли остида Ленинград ҳокимиятида 1991-1995 йиллари ишлаган пайтидаёқ уюшган жиноий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиб, асосан ўғрилик билан шуғуллангани, ўзи бир қатор уюшган ж...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ардзинов Михаил
Добавить сведенияЧитать дальше...
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...