04 January 2016
07:12 - ИШИД инглизларга жосуслик қилган 5 кишини қатл қилди, Англияни шариат билан яшайдиган давлатга айлантиришга ваъда берди

ИШИД ўз ичида юрган, аммо инглизларнинг истиҳборот ташкилотларига ишлагани иддао қилинган 5 кишини қатл этди. Бу воқеани кўрсатувчи видеода 5 киши тиз чўктирилгани ва ҳар бирининг орқасида юзига маска таққан биттадан жаллод тургани кўринади. Инглизча гапирган бошқа бир жангари Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмеронни “Оқ Уйнинг қули” ва “Яҳудийларнинг хачири” деб атаган, ИШИД ахир бир кун Англияни ҳам қўлга олиб, у ерда шариат ҳукм суришига эришилишини эълон қилган, Кэмеронни аввалги бош вазирлар Гордон Броун ва Тони Блэрдан ҳам аҳмоқлини урғулаган. У қуйидаги гапларни ҳам гапирган: “Ироқ ва Афғонистонда мағлубиятга учраганингиз каби, бу ерда ҳам ютқазасиз. Ҳатто ўз фарзанларингиз сизларни “ИШИДга қарши урушган аҳмоқлар” деб эслаб юришади.”

5 киши орқасидан отиб ўлдирилгандан кейин, ҳарбий кийим кийган 5-6 яшар боланинг инглиз тилида “У ердаги кофирларни ўлдирамиз” деган сўзлари билан видео битади.