03 January 2016
02:19 - Саудияда навбатдаги 47 киши қатл этилди, аммо ҳамманинг эс-ҳуши уларнинг ичидаги шиалар руҳонийсида
Маълумки, Саудия Арабистони жаҳоннинг бир нечта исломий давлатларидан бири ва шариат қонунларига асосланган суд системаси ва жиноий кодекс билан яшайди. Ўғрилик учун кафтни кесиш, бошқачароқ жиноятлар учун қамчилаш каби жазолар бор. Қатл қилишнинг тош бўрон қилиш ва калла кесиш каби усуллари ҳам расман бўлса керак, аммо сўнги йилларда уларнинг ишлатилгани маълум эмас. Ўлимга ҳукм қилинглар замонавийроқ усуллар билан қатл этилса керак.

Кеча ўлимга ҳукм қилинган навбатдаги 47 киши қатл этилгани маълум бўлди. Уларнинг ҳаммаси мавжуд режимга қарши терактлар уюштирган ёки террорни прропаганда қилган одамлар бўлиб, мутлақо кўпчилиги Ал-Қоида фаоллари экан. Тахмин қилиш қийин эмаску, уларнинг мақсади, Саудиянинг яна ҳам орқага суриш, тамомийла ўрта асрлар мамлакатига айлантиришдир.

Аммо, ҳозир жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказида ал-қоидачилар эмас, бу 47 кишининг ичида бўлган ягона шиа руҳоний Немир Бакир ен-Немир турибди.

Бундай эътиборнинг сабаби ҳам маълум – Яқин Шарқда авжига чиқиб бораётган шиа-суннийлар қарама-қаршилиги, яна ҳам очқроқ айтсак, уруши борган сари оловланмоқда. Яна, маълумки, шиларни Россия қўллаб-қувватламоқда, суннийларни эса Ғарб давлатлари. Сунний ва шиаларнинг ўзи оддий қўғирчоқлар.

Саудиянинг шиалар яшайдиган жойларида Немир Бакир ен-Немирнинг қатл этилиши муносабати билан норозилик намойишлари бўлди. Эроннинг пойтахти Теҳрондаги Саудия Арабистонининг консулхонаси маҳаллий шиалар тарафидан ёқиб юборилди. Демак, сунний-шиалар уруши яна ҳам оловланади.