Кундалик хабарлар - 29 December 2015
07:16Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов Россия 24 телеканалига интервью берди, Ўзбекистонни тилга олмади
Ўзбек аслли Россиянинг энг катта миллиардерларидан бири, USM Holdings эгаси Алишер Усмоновга тегишли gazeta.ru сайти ўз эгасининг Россия 24 телеканалига берган интервьюсидан баъзи парчалар келтирди. Мана буюк бизнесменнинг баъзи фикрлари: - 2016 йил 2015 дан ҳам оғир бўлади, чунки нефть нархининг тренди кескин ошиш аломатлари кўрсатаётгани йўқ. Россия янги иқтисодий реалликларда яшашни ўрганиши керак. Энг оптимистик башоратлар ҳам нефть учун аввалиги йилларнинг нархини кўрсатмаяпти. - Биз...
01:38Озорбайжонлик журналист Арманистонга жосуслик қилиш айби билан 6 йилга кесилди
Бу журналистнинг исми Рауф Миркадиров. “Ҳаракат” агентлигининг 2014 йил 19 ва 20 апрелдаги хабарларидан маълумки, бу журналист - қайта қуриш йилларидан бери озорбайжон ва рус тилларида чиқадиган машҳур Зеркало/Айна газетасининг охирги 3 йилда оиласи билан Туркияда яшаб келаётган мухбири эди. У 2014 йил 19 апрелда Туркиядан депортация қилинган ва эртаси куни Боку аэропортида ҳибсга олинган эди. Дарҳол маълум бўлдики, унга Арманистон фойдасига жосуслик қилиш айби қўйилибди. Ўша кунлардаги хаба...
22:39Нурсултон Назарбой армия раҳбарлари билан учрашиб, 2016 йилда армияни такомиллаштириш бўйича вазифалар берибди, Ислом Карим қаерда?
Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашгани Оқўрданинг матбуот котибиятига асосланиб тарақатилган хабарларда айтилган. Учрашувда Президент Маъмуриятининг раҳбари Н.Нигматулин ва Президентнинг ёрдамчиси – Хавфсизлик Кенгашининг котиби Н.Ермекбаев ҳам иштирок этган. Умумий гаплардан иборат хабарда айтилишича, бу йиғилишда Қозоғистон қуролли кучлари 2015 йилда давлатнинг мудофаси учун қанчалик тайёр бўлгани, уларнинг мудофаа салоҳияти ва жанговор тайёргарлик даражасини...
21:33Ургутда порахўр бош шифокор 3 йилга кесилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра, Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жамол Қораев 500 АҚШ доллар миқдоридаги пора билан махсус амалиёт даврида ҳибсга олиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинибди. Маълум бўлишича, вилоятнинг Тайлоқ туманида яшовчи Мастура Жабборова тиббиёт коллежини битириб, иш қидирган. Тоғаси Шоди Ходиев Қораевга учраб, жиянини ҳамшираликка олишни сўраган, у пора сўраган ва ҳамшира уни МХХчиларга тутиб берган. Суд Жамол Қораевни икки йил м...
20:28Ҳамюртимиз Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши футбол рефериси бўлди
Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов ФИФАнинг Бирлашган Араб Амирликларида ўтган анжуманида йилнинг энг яхши арбитри сифатида Globe Soccer Awards мукофоти билан тақдирланди. Европа клублари ассосиациясининг мазкур мукофотига 38 ёшли Равшан Эрматовдан ташқари Жюнейт Чакир, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама ва Норберт Хауата номзодлари ҳам кўрсатилганди. Маросимда йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти “Барселона” клуби ўйинчиси Лионел Мессига топширилди. Айнан шу клуб йилн...
19:51Ўзбекистонда барқарорлик даражаси пасаймоқда, фаровонлик юксалмоқда. Аммо, қандай фаровонлик?
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг навбатдаги тадқиқотлари натижалари эълон қилинди. Сўровларда иштирок этган аҳолининг турли ижтимоий қатламлари – давлат хизматчилари, тадбиркор ва фермерлар, талаба-ёшлар, ишчилар, пенсионерлар, барча миллат ва диний конфессиялар вакиллари тугаётган йилни ўзбекистонликларнинг 90,8 фоизи барқарор ва самарали йил бўлди, деб ҳисобларкан. Ҳолбуки бу кўрсаткич ўтган йили 95 фоизни ташкил қилга...
- 19:22Тошкентга янги миршаббоши тайинланди
Ўзбекистон Республиркаси Ички ишлар вазирининг шу йил 25 декабрдаги буйруғига мувофиқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Мирсамад Адилов лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига вазирлик тизимларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган полковник Баҳодир Қурбонов пойтахт милицияси бошлиғи этиб тайинланди. Тошкент шаҳар ИИББдаги “Ҳаракат” манбасига кўра, мазкур тайинлов милиция шахсий таркибини ёшартириш мақсадида амалга оширилган. Мирсамад Адилов пенсияга ч...
- 10:06Пичоққа илинадиган ягона хабар: Донбасда яшаётган месхет-турклари Туркияга кўчиб кетмоқдалар
НАТО ва Россия ўртасида совуқ уруш, Сурия ва Ироқда ҳақиқий уруш давом этмоқда, Афғонистон, Яман, Нигерия ва Малида ҳам ҳар куни қон тўкилмоқда. Ироқда АҚШ ҳарбийлари ИШИДнинг раҳбарларидан бири деб айтилаётган Абу Умар аш-Шишанийни асирга олишибди. Ироқ қўшинлари Боғдодга яқин ерда жойлашган ва 2014 йилнинг май ойидан бери ИШИДнинг қўлида бўлган Эр-Рамади шаҳрини қайтариб олганларни айтмоқдадар, аммо АҚШ ҳарбийлари ҳали буни тасдиқламаяптилар. Хуллас, ҳамма кўникиб бўлган оддий воқеалар. Хабар...
07:31Америкача масхарабозлик: Дунёга машҳур Reuters агентлиги Ўзбекистонда пахта теримида ишчи кучини суиистeъмoл қилиш давом этаётганлигига қaрaмaсдaн AҚШ Ўзбeкистoннинг рeйтингини oширганини гўёки танқид қилди
Ростдан ҳам дунёга машҳур бўлган АҚШдаги Reuters агентлиги тарафидан 23 декабрда “Пaxтa дaлaлaридa ишчи кучини суиистeъмoл қилиш давом этаётганлигига қарамасдан, AҚШ Ўзбeкистoннинг рeйтингини oширди” номли мақола эълон қилиниши дарҳол диққатимизни ўзига тортди, дейди “Ҳаракат” Агентлигининг мухбири. Шундй обрўли агентлик бунақа масхарабозлик руҳидаги мақоларни нима учун эълон қилганини тўла тушуниб етиш учун унга дарҳол муносабат билдирмадик. Аммо, ҳозир кўриб турибмизки...
01:06Ўзбекча масхарабозлик: Ҳамма Ислом Каримга вақтида қулоқ солса эди, бугунги Ислом терроризми балки бўлмасди эмиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Kun.uz сайти қандайдир Д.АСҚАРОВ исмли аҳмоқнинг “Террор даҳшати ёки яра газак олмасин” номли мақоласини эълон қилибди. Ўша аҳмоқ аввалига ҳаммага маълум бўлган воқеаларни санаб чиқади. Булар - Ироқ, Сурия, Ливия, Яманда бўлаётган урушлар, Миср осмонида русларга оид A 321 йўловчи учоқнинг портлатилиши, шу йилнинг бошида Парижда нашр этиладиган “Шарли Эбдо” журнали офисига ва яқ...