02 January 2016
08:20 - Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли асарининг давомини ўқинг, ўзбек ёзувчилари ИКга хизмат қилиш учун эшакни эмганлари, болаларига ҳам эмдирганларини ўрганинг

“Ҳаракат” сайтининг “Актуал мавзу” бўлимига Юсуф Жуманнинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" асарининг 1-5 бўлимлари қўйилганини аввалги хабарлармизда билдирган эдик. Бугун ўша асарнинг 6-чи ва 7-чи бўлимлари ҳам сайтимизга қўйилди.

Ҳа, бу асарнинг 4-чи ва 5-чи қисмларида ўзбекнинг хоин ёзувчилари ИКнинг тагига хотинларини ҳам ётқизишга тайёр бўлганлари ёзилади. Фақат ИК деганда Ислом Каримни тушунманг, гап Илон Кўрим исмли подишоҳ ва исмлари Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаснинг аъзоларникига ўхшаб кетадиган ифлос ёзувчилар (масалан, Тўра Мирзо, Омон Мухтор, Сотқин Аъзам, Карами Ноқобил, Ҳошим Ўткир, Абдусаид Кўчим, Азим Суюқ ва бошқалар) ўша Ислом Кўримнинг назаридан қолмаслик учун ўз хотинлари ва ёш келинчакларини подишоҳнинг тагига ётқизишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилганлари айтилади.

Воқеа шундай бўлибди. ИКнинг югурдакларидан бири бўлган Шаҳват Кўрзино (бош вазир Шавкат Мирзиё билан адаштирманг) шундай дебди: “Мао Цезудунни яхши биласиз, у биринчи бола кўрган келинчакларни эмган, шу боис узоқ яшаган дейдилар. Сиз ҳам шундай қилинг”. ИКга бу таклиф ёққандан кейин юқорида номи тилга олинган ёзувчилар ва турли-туман лаганбардорлар нафақат ёш келинларини, ҳатто хотинларини ИКнинг тагига ётқизишга ҳаракат бошлайдилар. Улар ўз ҳаракатларини оқлаш учун нималар дейишганини ўқисангиз, кулгидан йиқилиб тушишингиз ҳам ҳеч гап эмас.


 


Бу асарнинг сайтимизга бугун қўйилган 5-чи ва 6-си қисмларида ўша хоин ёзувчиларимиз ИКнинг назаридан четда қолмаслик учун, унинг буйруғи билан она ўрнига эшакни эмиш фойдали эканлигини тарғибот қилишга бошлаганлари, аввал ўзлари эшак эмишни бошлаб, кейин фарзандларини ҳам эшакни эмишга ўргатганлари ёзилади. Эшак эмган ёзувчилар ичида Қодир Пиримқул (Примқул Қодир билан адаштирманг), Али Муҳаммад (Муҳаммад Али билан адаштирманг), Матжон Замон (Омон Матжон билан адаштирманг) ва бошқалар борлигини кўрасиз.

Хуллас, шунқа гаплар, яъни  ИКнинг тагига хотинини ҳам ётқазишга, эшакни ҳам эмишга тайёр бўлган шунақа ўзбек ёзувчилари ҳақидаги асар бу - "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ".  Қолаверса, Юсуф Жума бошқача – Ўзбекнинг қалам устаси.

Дарвоқе, Юсуф Жума бу асарини Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) га бағишлаган.

Бу асарнинг 7 та қисмини қуйидаги линклар орқали ўқишингиз мумкин:


 


1-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id_topic=9&id=190


 


2-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=191


 


3-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=192


 


4-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=193


 


5-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=194


 


6-чи қисм -  http://harakat.net/actual/?id=195


 


7-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=196