03 January 2016
10:23 - Тел-Авивда икки яҳудийни ўлдирган ҳам, Францияда ҳарбий патрулни автомобилида босмоқчи бўлган ҳам мусулмон экан, Ислом ислоҳотларга маҳтож

Исроилнинг собиқ пойтахти Тел-Авив марказида 1 январь куни автоматдан ўқ очиб, 2 кишини ўлдирган ва 8 кишини ярадор қилган одам исроилли араб Нашат Малҳамий эканлиги аниқланди, дейилади Reuters агентлигининг Исроил полициясига асосланиб тарқатган хабарида. Шундай бўлишини “Ҳаракат” агентлиги аввалдан тахмин қилган эди.

Франциянинг Валансе шаҳридаги мачит олдида кеча кечқурун ҳарбий партулни автомобили билан босишга ҳаракат қилган, аммо ҳарбийлар автоматдан ўқ отиб ярадор қилган ҳайдовчи ҳам мусулмон эканлиги, унинг автомбилидаги компютерда жиҳодни пропаганда қилувчи материаллар топилгани ҳам жаҳон ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди.

Мусулмонлар кофир деб ҳисоблайдиган бошқа дин одамларига қарши айнан мусулмонлар тарафидан уюштирилаётган бундай ҳужумлар борган сари кўпайиб борар экан, мусулмонлар ичида шиа-суннийлар уруши ҳам авжига чиқмоқда. Саудия Арабистонида шиа уламонинг қатл этилиши бу урушни янада оловлантириш шубҳасиз.

Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилмаса, шиа-суннийлар уруши ҳам, мусулмон ва кофирлар қарама-қаршилиги ҳам, кучайиб бораверади. Чунки, ҳамма низоларниннг орқасида, умумий шаклда айтсак, манфаатлар кураши ва бу курашда диндан фойдаланиб олиш мақсади бор. Аммо, бу ҳақда ўйлаши керак бўлган Ислом уламоларига қачон ақл киради? Кўринишидан, яқин орада кирмайди. Демак, бу масалани сиёсийлаштириб, уни ҳал этишга сиёсатчиларни тортишдан бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, Ислом динининг келажаги мавҳум бўлиб қолаверади. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат айнан шу фикрни олға сурмоқда.