Кундалик хабарлар - 01 January 2016
11:50Ислом Карим янги йилни ҳам ёлғон ва махарабозлик билан бошлади
Ким билади, балки, у эски йилни масхарабозлик билан тамомлаганини айтиш керакдир. Чунки, гап унинг ўтган йилнинг охирги дақиқаларида халққа йўллаган табриги ҳақида кетмоқда. Ҳамма кўрдики, у ўз табригида кейинги 11 йил давомида мамлакат иқтисодиёти жаҳондаги камдан-кам давлатлар қаторида барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, шу жумладан, 2015 йилда ҳам Ялпи Ички Маҳсулотнинг ўсиши 8 фоиздан кам бўлмаганига урғу берди. Ваҳолангки, Ислом Карим ҳар йили бизда ЯИМ ҳаммада тез ўсаётганини айта...
- 00:15ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
МИНГ АФСУСКИ, 2015 ЙИЛ ХАЛҚИМИЗ ҒАФЛАТ УЙҚУСИДАН УЙҒОНАДИГАН, МИЛЛИЙ ТУЙҒУЛАРИНИ ТИКЛАЙДИГАН, ЎЗ КЕЛАЖАГИНИНГ ПОЙДЕВОРЛАРИНИ ҚУРИШГА БОШЛАЙДИГАН ЙИЛ БЎЛОЛМАДИ. АММО, ШУНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК ВА ШУНДАЙ БЎЛИШИНИ ИСТАЙДИГАНЛАР БОР ВА ДОИМО БЎЛАДИ. АЙНАН УЛАРГА МУВАФФАҚИЯТЛАР ТИЛАЙМИЗ. ЯНГИ ЙИЛ ҲАММАМИЗ УЧУН БАХТЛИ БЎЛСИН!
- 09:19Ер юзининг аҳолиси сал кам 7, 3 миллиард
АҚШнинг Аҳолини рўйхатга олиш Бюросига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Ер юзи аҳолисининг сони 2016 йил 1 январь куни 7 миллиард 295 миллион 889 минг 256 бўлади. Йиллик ўсиш 78 млн, яъни 1,08%. Аҳолиси энг катта мамлакатлар – Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ. АҚШнинг аҳолиси янги йилнинг бошида 322 млн 762 минг бўлади. Бир йиллик ўсиш 2,47 млн, ёки 0,77%. Бу мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш охирги марта 2010 йилда бўлган, ўшандан бери аҳолининг сони тахминан 14 миллионга ошган.
07:17Янги йил арафасида Туркия икки хавф қаршисида: Қор ва террористлар
Кеча бутун Туркияда яхшигина қор ёғди. Сув, ҳаво ва ердаги йўлларда муаммолар чиқди. Ўнлаб вилоятларда бугун мактаблар очилмайди, қишлоқларда ва тоғли жойларида йўллар бекилди. Истанбулда ҳамма таълим муассаларига бугунга бекилди, эртага табиий, шундоғам байрам, ундан кейин нима бўлиши номаълум. Арманистон билан чегарадош Ағри вилоятида совуқ -10 даража бўлар экан. Эрта-индин ҳам Қора денгиз соҳилидаги вилоятларда ва Туркиянинг шарқий қисмида кўп қор ёғиши кутилмоқда. Аммо, Туркиянинг бошқ...
06:17Нефтнинг нархи тушишда давом этмоқда ва давом этади
Дунёда нефтнинг нархи кенг маънодаги тушунчадир, чунки, ҳар қандай хом ашё каби нефтнинг нархи унинг сортига қараб белгиланади. Жаҳонда нима кўп, нефть заҳиралари кўп, турли заҳиралардан олинадиган нефтнинг сорти турли, демак, уларнинг нархи ҳам турли бўлиши керак. Аммо, ҳозир дунёда нефтнинг нархи иккита сортга боғланган, булар – Шимолий Америка ёки West Texas Intermediate (WTI) нефти ва Шимолий Денгиз (Brent) нефти. Биринчи сорт АҚШ биржасида, иккинчи нефть Лондон биржасида сотилади. Бу ик...
23:13Саудияга расмий ташриф билан келган Ражаб Эрдўғон баҳона билан умра ҳам қилиб олибди, Ислом Карим ҳам қилган эди
Саудия Арабистонига 2 кунлик расмий ташриф билан келган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон кеча бу мамлакатнинг пойтахтида расмий учрашувлар ўтказгани, кечқурун эса Риёддан Маккага келгани ва умра қилгани хабар қилинди. Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ул Сауди Туркия Президенти учун Каъбанинг эшикларини ҳам очди, дейилади хабарларда. Саудия қироллари Каъбани ҳам сиёсий майдонга айлантириб бўлганлари аввалдан маълум, дейди мухбиримиз. Масалан, 1991 йилнинг охирида Ислом Карим бу ерга келганда...
22:16Имомали Раҳмонга шапалоқ: Эроннинг Олий Раҳбари Тожикистонда тақиқланган Ислом Уйғониш Партиясининг раисини қабул қилди
Эроннинг Олий Раҳбари деб аталадиган диний бошқарувчиси Али Ҳаменеи Теҳронда ўтказилаётган “Ислом Бирлиги” конференциясида қатнашиш учун келган, Тожикистонда тақиқланган Ислом Уйғониш Партиясининг раиси Муҳиддин Кабирийни шахсан қабул қилди, дейилади тожикларнинг Asia-Plus агентлиги тарқатган хабарда. АҚШнинг тожик тилида ҳам эшиттиришлар олиб борувчи “Озоди” радиосига асосланиб билдирилишича, учрашув 29 декабрь куни бўлган ва айнан шу куни Тожикистон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги воситаси...
- 20:28Қаршида 13 нафар миршаб жазога тортилди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Муборак тумани судининг Қарши шаҳрида якунланган маҳкамаси судланувчилар - Қарши шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи Акмал Қултоевни 11 йилга, тезкор вакиллар Жасур Алмардонов ҳамда Жаҳонгир Назаровни 10 йилу 3 ойга, жиноят қидирув бўлимининг 5 нафар ходимини 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, Қарши шаҳар ИИБ ЖҚБнинг яна 5 нафар ходими 3 йиллик ахлоқ тузатиш, милиция ходимларига турли жиноятларда кўмаклашган 2 нафар фуқаро 2,5 йилдан ахлоқ туза...
- 19:43Жамоат жойларида чеккан ва ичган фуқаролар 15 суткагача қамалади
Маҳаллий веб нашрларнинг ёзишича, бугундан бошлаб, мамлакатимизда жамоат жойларида алкоголли ичимликлар истеъмол қилган фуқаролар ҳатто 15 суткагача қамаб қўйлиши мумкин. Иш жойлари, кўча, стадион, хиёбон, паркларда, барча турдаги жамоат транспортида ҳамда бошқа жамоат жойларида спиртли ичимлик ичганлар ва кашандаларга ҳеч бўлмаганда энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида – 65120 сўм жарима солинади. Шунингдек, жамоат жойларида сигарет ва нос чеккан тартиббузар энг кам иш ҳақининг 3/1 миқдорида жа...
19:04АҚШ элчиси юртдошларимизни Янги йил билан табриклади
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Памела Спратлен ўзбекистонликларни Янги йил байрами билан қутлади. Таҳририятимиз хатқутисига келган табрик матнида шундай дейилади: "Азиз дўстлар, 2015 йил поёнига етар экан, барчангизга миннатдорлик изҳор этаман ва энг яхши тилакларимни йўллайман. Ишониш қийин, 19 январда келган бўлсам, мана қарийб бир йил вақт ўтибди. АҚШ элчихонаси жамоаси ва камина мамлакат бўйлаб сафарларда илиқ кутиб олишганига гувоҳ бўлдик. Бу йил Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўрт...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Мухитдинов Адхам
Добавить сведенияЧитать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...