Кундалик хабарлар - 06 January 2016

  • 18:11“Ҳаракат” хатқутисидан: Амир Темурнинг узук-муҳри ва унинг тарихи ҳақида мақола

    Ўтмишдан садолар: Одамнинг том маънода бахтли бўлишлиги учун, шон-шуҳратга бурканган буюк ўтмиши ҳам бўлиши керак! (Симонид Кеосский, эрамиздан олдинги 5 аср) Хайит Ғафур Ҳукмингизга ҳавола этилаётган "СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРНИНГ УЗУГИ" тарихий мақоласининг асл қўл ёзмасининг муалифи шоир ва адиб Абдулла Тошқиндир. Абдулла Тошқин Афғонистоннинг Қундуз волоятининг Седарак туманида туғилиб ўсган ва ўрта таълим мактабини битириб, сўнг Қобул Университетида таҳсил олган. Кўп йиллар давомида ўрта макт...

  • 15:25Дунёнинг боши қотди: Шимолий Корея синаш учун водород бомба портлатдими?

    Сўнги соатларда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида Шимолий Корея синов учун водород (термоядровий) бомба портлатганини эълон қилгани турибди. Қуш учса буни билиш қобилиятига эга бўлган АҚШ ва Россия каби давлатлар ҳам ҳали бундай синов бўлганини на тасдиқламадилар, на рад этмадилар. “Ҳаракат” агентлиги тарқатилаётган хабарларга тўла ишониб бўлмаслигидан келиб чиқиб, бу хабарни ўзида дарҳол эълон ҳам қилгани йўқ. Reuters агентлиги шимолий кореяликларнинг расмий хаб...

  • 08:23Барак Обама одамларга қурол сотиб олишни қийинлаштирувчи қоидалар киритиш ниятини очиқлар экан, кўз ёшини тўхтатолмади

    АҚШда қонуний йўллар билан қурол сотиб олиш осонлаштириб юборилгани сабабли жуда кўп одамларнинг қўлида ва уйида қурол бор. Қурол бор экан, у алабатта отади. Ҳозир айнан шундай бўлмоқда. Қуролни ўзини ҳимоя қилиш учун эмас, тушуниб бўлмас сабаблар билан бошқаларга ҳужум қилишда ишлатиш ҳоллари кўпайиб кетмоқда. Бир неча марта ҳатто мактабларга ҳужум қилганлар, ўқувчиларни ўлдирганлар бўлди. Ислом террористлари расмий йўллар билан олинган қуроллардан фойдаланиб, одамларни ўлдирмоқдалар. Аммо, ...

  • 07:24Туркиянинг исломчилар ҳокимияти мамлакатни исломлаштириш йўлида давом этмоқда

    Бу мамлакатданинг энг катта “Миллиёт” газетаси Бош вазир Аҳмад Довудўғлига асосланиб хабар қилишича, ҳукумат давлат ишларида ишлаётган одамларнинг жума номозида қатнашишини расмийлаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси тайёрлаб бўлибди. У яқинда эълон қилинади ва кучга киради. Бу ҳужжатда давлат ишларида ишлаётган одамлар жума номози пайтида тушлик танафусига кета оладилар ва номоздан кейин ишга жойига қайтиб, ишларини давом эттирадилар. Газетадаги қисқа хабардан тушуниш қийин, намозга бор...

  • 01:32Қозоғистонга икки ҳафта ичида янги элчи юборилди

    Аввалги хабарларимизда ўтган йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салоҳитдинов ошиғич равишда Тошкентга чақириб олингани ҳақида хабар қилгандик. Бугун Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонга янги элчи тайинланибди. Ўзбекистоннинг Қозооғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига ўтирган бу одам Икром Назаров бўлиб, у бугуннинг ўзида Олмаотага жўнаб кетган. Икром Назаров аввал Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Муваққат ишлар вакили, кейинчалик маслаҳатчи лавоз...

  • 00:44Сўнгги 15 йилда илк марта Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келади

    "ASIA-Plus" агентлигининг хабарига кўра, шу йил Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бунга бир неча кун аввал, яъни декабрь ойида Душанбеда ўтган ўзбек-тожик ҳукуматлараро мажлисида келишилган. Мазкур ташриф шу йилнинг сентябр ойи аввалида, яъни ШҲТнинг навбатдаги Тошкент анжумани доирасида амалга оширилиши мумкин. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон президенти сўнгги марта 2000 йилда Душанбега, Эмомали Раҳмон эса 2001 йилда Тошкентга келган. Ўшандан кейин ...

05 January 2016
  • 21:35Британияда бир юртдошимизнинг жасади топлди

    Лондон атрофидаги Рединг шаҳарчасида 36 яшар мамлакактимиз фуқароси Бобур Эсоновнинг жасади ўз уйидан топилди. Маҳаллий газетага кўра, полиция Эсоновнинг ўлимини шубҳали ҳисоблаб, тергов жараёнларини бошлаган. Мазкур суриштирувлар доирасида 1 январь куни ҳибсга олинган Бобурннг тенгдоши февралгача шаҳарни тарк этмаслик тилхати билан қўйиб юборилган ҳамда Бобур билан бир уйда яшаган яна бир 24 яшар ўзбекистонлик йигит қидирилмоқда. У 1998 йилда "Умид" жамғармаси орқали Британиянинг Рединг шаҳр...

  • 20:51Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янги рекордни урди

    2 кун аввал Самарқандда қиш чилласига хос бўлмаган ҳаво ҳарорати кузатилди: +21,3 даража. Мазкур кўрсаткич рекорд ҳисобланиб, 2002 йили ҳаво ҳарорати қиш чилласида +18,1 гача кўтарилганди. Тошкентда эса янги йил арчаси қад кўтариб, йил кириб келганида +19 даража илиқ эди. Кеча ва ўтган куни ҳаво ҳарорати бироз пасайди, аммо бугундан яна кўтарилишга бошлади. Синоптиклар ҳаво ҳароратининг ҳафта ўрталарида яна +19 +20 даражагача кўтарилишини айтишмоқда. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги айри...

  • 20:24Тошкентда яна 30 та маҳалла тузилади

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига мувофиқ, пойтахт туманларида маҳаллаларни қайта ташкил қилиш ҳамда ихчамлаштириш натижасида 30 та янги маҳалла тузилган. Бу билан Тошкентги маҳаллалар сони 505 тага етди. Йирик маҳаллаларни ихчамлаштириш натижасида бунёдга келган маҳаллаларнинг аксарияти Сергели, Учтепа, Юнусобод ва Яккасарой туманларида жойлашган.

  • 15:50Мусулмон қочқинларнинг чўкиб ўлиши давом этмоқда, шиа-сунний уруши авжига чиқмоқда

    Саудияда шиа уламо қатл этгандан кейин Эрон бу мамлакатга қарши совуқ уруш бошлагач, сунний мамлакатлар Эрон билан дипломатик алоқаларни узушни бошлашган эди. Аввал алоқаларни Саудиянинг ўзи узди, кейин унга Судан ва Баҳрейн қўшилган эди. Бугун Қувайт ҳам Эрондаги элчисини чақириб олди ва Эрондан ўз элчисини чақириб олишни талаб қилди. Европани Осиё ва Африкадан ажратиб турувчи сувларда эса, ўз мамлакатларидаги қашшоқликдан қочиб Европага келаётан қочқинлар тўла кема ва кемачаларнинг ботиши ва ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону