Кундалик хабарлар - 15 February 2017

  • 16:10Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

    Cиноптикларнинг маълумотига кўра, 17 февралдан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради. Совуқ тушади. Мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Республиканинг тоғли туманларида сел келиш ва қор кўчиш хавфи реаллашмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарафидан кишиларнинг мобиль телефонларига юборилаётган смс хабарларда 17-19 феврал кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши, шамол соатига 17-22 м/с кучайиши айтилган. Ҳаво ҳарорати тунда ...

  • 11:26UMS мобиль алоқа ширкати янгиланмоқда, сабаби – ҳаромий Ислом Каримнинг ўлими ва қизи Фуҳишанинг уй қамоғида чиритилаётгани

    Ўзбекистондаги йирик мобил алоқа оператори - UMS (Universal Mobile Systems) ширкатининг бош директори ва техник директори алмаштирилди. Ширкат матбуот хизмати хабарига кўра, ширкат янги бош директори этиб ҳозиргача “Ўзбектелеком” таркибига кирувчи Telmax Electroniks ширкати директори бўлиб ишлаган Сирожиддин Фахриддинов¸ техник директор лавозимига эса, Собир Орипов тайинланган. Ширкатнинг собиқ раҳбарлари истеъфоси тафсилотлари аниқ эмас. 2014 йил декабрида Universal Mobile Systems – UMS брен...

14 February 2017
  • 22:45Уч банк мамакатга хорижий инвестиция жалб қилиш мажбуриятидан озод қилинди

    Ўзбекистоннинг уч молия муассасаси ҳукумат қарори билан ўз устав капиталининг бир қисмини сотиш эвазига чет эл сармоядорларини жалб қилиш мажбуриятидан озод қилинди. Бу ҳақдаги Uzbekistan Today газетаси хабарига кўра, “Асакабанк”, “Ипотека” ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк”лари аҳоли учун назорат қилинадиган нархларда ижтимоий муҳим хизматлар кўрсатаётган ташкилотлар рўйхатига киритилган. Ҳолбуки, Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил августидаги қарорига кўра, Республиканинг 87 та энг йирик акциядорл...

  • 21:19Осиё Тараққиёт Банки президенти Ўзбекистонга келади

    Осиё Тараққиёт Банки президенти Такехико Накао Ўзбекистон Республикасига ташриф билан келади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбут хизмати хабар қилди. Хабарда айтилишича, кеча Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафо Осиё Тараққиёт Банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори ўринбосари Хонг Вей билан музокаралар ўтказган. Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашишган. Хонг Вей барча йўналишлар бўйича ...

  • 20:35Шавкат Мирзиё Германиянинг янги президентини табриклади ва Ўзбекистонга таклиф қилди

    Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиё Германиянинг янги президенти Франк-Валтер Штайнмайерни президент лавозимига сайлангани билан қутлаб, уни Ўзбекистонга таклиф этгани ҳақидаги хабарлар ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилмоқда. "Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири – Германиянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссанги...

  • 19:22Урганч ва Хива ўртасида темир излар ётқизиш бошланди

    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, Урганч-Хива темир йўлини қуриш бошланди. Мазкур қурилиш шу йилнинг 27-28 январь кунлари Хоразмга сафар қилган президент Шавкат Мирзиëнинг кўрсатмаси билан амалга оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиё Хоразмга сафар қилганида бу тарихий шаҳарга сайëҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Хивага тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш ҳақида айтганди. Айнан ўшанда, сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида бир қанча давлат фуқароларига виза режими бекор қили...

  • 18:37Туркия фалокат остонасида: “Ҳа” ва “Йўқ”чилар уруши авжига чиқмоқда

    Аввалги хабарлармиздан маълумки, Туркияда 16 апрель куни мамлакат конституциясига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича умумхалқ референдум ўтказилади. 18 моддалик ўзгартиришларнинг асосийси – шу пайтгача парламентар бўлган Туркияни президентлик республикасига айлантириш, президентни феълан диктаторга айлантириб, унга бош вазир ваколатларини ҳам бериш, парламентни қўғирчоққа айлантириш. Аслида, бундай ўзгартиришларни ўта даҳшатли деб ҳам бўлмасди. Аммо, гап ўйқусида ҳам Туркияни шариат қонун...

  • 10:06Оддий америкаликларнинг кўпчилиги ва бизнес Доналд Трамп тарафида: Dow Jones индекси тарихий рекордлар уришни давом эттирмоқда. "Ҳаракат": Ўзбеклар қаерда?

    АҚШда ўтган йилги президент сайловлари олдидан мамлакатнинг сиёсий элитаси ва оммавий ахборот воситаларининг мутлақо кўпчлиги демократларнинг номзоди Ҳиллари Клинтон тарафида бўлиб, республикачиларнинг номзоди Доналд Трампга қарши чиқдилар. Аммо, ҳамма нарса «Ҳаракат» башорат қилгандек бўлди ва айнан Доналд Трамп АҚШнинг 45-чи президенти этиб сайланди. Алам ичидаги сиёсий элита ва оммавий ахборот воситалари демократияга тупириб, Доналд Трамп президентлик курсисига расман ўтиргандан ...

  • 00:43Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Мамлакатимизнинг гастрономик харитаси тузилармиш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ

    Ўзбекистон Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда мамлакатнинг гастрономик харитасини тузишни режалаштирмоқда. Харита ҳар бир минтақа учун алоҳида ишлаб чиқарилиши мўлжалланган. Харитага ошпазлар уюшмаси тавсия этган, нафақат ўзбек, балки турли миллат таомларини тайёрловчи овқатланиш шохобчаларини ҳам киритилади. Мазкур харита орқали туризмни ривожлантириш, овқатланиш шахобчаларидаги хизмат кўрсатиш ва таомлар сифатини яхшилаш кўзда тутилганмиш. Агарда шу...

13 February 2017
  • 22:03Белорусда ишлаб чиқарилган техникаларга акция солиғи бекор қилинди

    Norma.uz нашрига кўра, Белорусда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга олиб кириладиган янги транспорт воситалари акциз солиғидан озод қилинди. Бу ҳақдаги президент Шавкат Мирзиё қарорига кўра, Беларусда ишлаб чиқарилган ўтиргичли янги шатакчилар, янги моторли юк ташиш транспорт воситалари ва бошқа моторли юк машиналарига акциз солиғи қўлланилмайди. Ўзбекистонда бундай имтиёз Россия, Украина ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган машиналарга нисбатан аввалдан қўлланилаётган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону