Кундалик хабарлар - 21 February 2017
- 22:33Ўзбекистон қазилма бойиликларнинг 70 фоизи қайта ишлашга жалб қилинмаган
Мамлакатда истиқболли ҳисобланадиган қазилма бойликлари конларининг 70 фоизи қайта ишлашга жалб қилинмагани ҳақидаги маълумот геологик тадқиқотлар ва қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари конларини ўзлаштиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича президент имзолаган қарорда маълум қилинди. Агар мазкур норматив-ҳуқуқий актдаги маълумот тўғри бўлса, қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар аниқланган 435 та ер ости участкаларининг 380 таси (87 фоизи), қаттиқ фойдали қазилма конла...
21:50Соғлиқни сақлаш вазири яна алмаштирилди, янгиси Алишер Шодмон
Бундан икки ой аввал мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Адҳам Икром лавозимидан четлатилди ва унинг ўрнига Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Алишер Шодмон вазир этиб тайинланди. Мазкур ўзгариш президент Шавкат Мирзиёнинг тиббиёт соҳасидаги кескин ислоҳотлари ва соҳани реморма қилиш йўлидаги танқидлари ҳосиласидир. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Алишер Шодмон 55 ёшга тўлган ва узоқ йиллар тиббиётга оид соҳада х...
- 21:25Ҳечдан кўра кеч: Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ўз ваколатхонасини очмоқчи
“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги бир неча йиллардан бери Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини легаллаштириш ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида гапириб келарди. Ниҳоят, Ўзбекистон ҳукумати бу борада қадамларни қўйди. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россияда ўз ваколатхонасини очадиган бўлибди. Мазкур агентлик орқали Россияда ишга жойлашган ўзбекистонликларнинг меҳнат стаж...
- 20:42Душанбе – Тошкент авиарейси амалга оширилмади
Кеча, 20 февралга мўлалланган Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозлар Ўзбекистон томонининг айби билан амалга ошмагани ҳақида тожикларнинг "Сомон Эйр" ширкати бугун эрталаб хабар берганди. Аммо тушдан сўнг мазкур ширкатнинг ўзи қайта хабар тарқатиб, Ўзбекистон тарафига керакли ҳужжатларни етказиб бермагани учун тижорий директори ва бошқа лавозимдаги шахсларни ишдан олгани, баёнот учун узр сўрагани ҳақида маълум қилди. Мунтазам асосда амалга оширилиши кутилаётган рейсларнинг биринчисид...
20:06Яхши хабар: Обид қори тилга кирди!
Беш йил муқаддам отиб кетилган Обид қори Назаров гапира бошлади. Бу ҳақда имомонинг ўғли Довуд Назаров маълум қилган. Швецияда истиқомат қилувчи таниқли диний уламо Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида отиб кетилганди. 5 йиллик махсус тиббий муолажалар Обид қори Назаровни оёққа турғазган. Бунгача унга суиқасдда айбланган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский Швеция шимолидаги Сундсвал шаҳар суди ҳукми билан умрбод қамоқ жазосига лойиқ кўрилди.
19:19Сенсация эмас, миллатга тупириш: Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев ўз хотинини биринчи вице-президент этиб тайинлади
Бугун Илҳом Алиев ўз хотини Меҳрибон Алиевани биринчи вице-президент этиб тайинлагани ҳақида давлатнинг қўғирчоқ ва мухолифатнинг мустақил ахборот воситалари қисқа хабар тарқатдилар. Қўғирчоқ ахборот воситалари Президентининг бу қарорига ҳеч қанда тушунтириш ҳам бермадилар. Мухолифатчилар эса, 2016 йилда ўтказилан умумхалқ референдумда биринчи вице-президент ва вице-президент лавозимлари таъсис этиш тасдиқлангани, аммо бу лавозимга Илҳом Алиев ўз истаган одамни ҳеч ким билан маслаҳатлашмасдан та...
07:28Доналд Трамп ўзининг янги хавфсизлик маслаҳатчиси этиб генерал-лейтенанти Герберт Макмастерни тайинлади
Унчалик муҳим бўлмаган бу хабар ҳамманинг диққат марказида бўлаётганининг сабаби – Трампнинг аввалги маслаҳатчиси Томас Флинн 3 ҳафта ишлагандан кейин, аниқроғи, 13 февралда ўзининг россияпарастлиги атрофидаги тўпалонлар ичида истеъфога кетишга мажбур бўлганидир. Кеча Доналд Трамп ўзининг хавфсизлик масалалари бўйича янги маслаҳатчиси этиб АҚШ армиясининг генерал-лейтенанти Герберт Макмастерни (Herbert Raymond McMaster) танлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters Агентлиги хабар тарқатди. Ф...
01:37Путин туфайли жаҳаннамда яшаётган Россиянинг БМТдаги элчиси Чуркин 65 ёшда ўлди
Кеча Россия Федерациясининг 2006 йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Виталий Чуркин бугун нишонланадиган 65 йиллик юбилейига етиб келолмасдан оламдан ўтди. Reuters Агентлиги Россия ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар қилишича, кеча иш пайтида Чуркиннинг мазаси қочиб қолибди, касалхонага олиб борилибди, аммо тезда ўлибди. Исми очиқланишни истамаган АҚШ расмийсига кўра, Чуркин юрак ҳуружидан ўлган. Ўрисларнинг хабарларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин бу хабардан ж...
- 22:22Дорихоналарнинг “қора рўйхат”и эълон қилинади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё томонидан имзоланган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорда таъкидланишича, лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларини бузгани, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартибини қўпол бузгани оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналарнинг манзиллар реестри ва ходимлари реестри “қора рўйхат”га киритилади. Манзиллар реестри ва ходимлар р...
- 21:46Саратовда 6 нафар ҳамюртимиз автоҳалокат қурбони бўлди
РИА Новости агентлиги хабарига кўра, бугун Россиянинг Саратов вилоятида иккита енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса маҳаллий вақт билан тонгги соат 6:00 атрофида рўй берган. «Дастлабки маълумотларга кўра, 90-минтақа давлат рақамига эга Kia Rio русумли автомобиль қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва 163-минтақа давлат рақамига эга бўлган Nissan Almera машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда икки ҳайдовчи ва Kia автомашинасидаги 4 нафар йўловчи ҳаётдан...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Тураев Бури
Добавить сведенияЧитать дальше...
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...