15 February 2017
16:10 - Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда
Cиноптикларнинг маълумотига кўра, 17 февралдан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради. Совуқ тушади. Мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Республиканинг тоғли туманларида сел келиш ва қор кўчиш хавфи реаллашмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарафидан кишиларнинг мобиль телефонларига юборилаётган смс хабарларда 17-19 феврал кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши, шамол соатига 17-22 м/с кучайиши айтилган. Ҳаво ҳарорати тунда 7-12 ˚С совуқ, кундузи 0-5 ˚С гача пасаяди.