14 February 2017
19:22 - Урганч ва Хива ўртасида темир излар ётқизиш бошланди
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, Урганч-Хива темир йўлини қуриш бошланди. Мазкур қурилиш шу йилнинг 27-28 январь кунлари Хоразмга сафар қилган президент Шавкат Мирзиëнинг кўрсатмаси билан амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиё Хоразмга сафар қилганида бу тарихий шаҳарга сайëҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Хивага тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш ҳақида айтганди.

Айнан ўшанда, сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида бир қанча давлат фуқароларига виза режими бекор қилинганди. Аммо, бир неча кундан кейинги фармон билан унинг ижроси 4 йилга кечиктиирилганди. Яхшиямки, Урганч-Хива темир йўлини қуриш ҳам кечиктирилмаган экан.