21 February 2017
21:25 - Ҳечдан кўра кеч: Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ўз ваколатхонасини очмоқчи
“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги бир неча йиллардан бери Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини легаллаштириш ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида гапириб келарди. Ниҳоят, Ўзбекистон ҳукумати бу борада қадамларни қўйди. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россияда ўз ваколатхонасини очадиган бўлибди.

Мазкур агентлик орқали Россияда ишга жойлашган ўзбекистонликларнинг меҳнат стажи худди ўз ватанида ишлагани каби ҳисобга олинармиш. Бу эса меҳнат мигарциясини легаллаштириш демакдир. Шунингдек, Россиянинг турли ҳудудларида Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тармоқ ташкил этилади.