20 February 2017
22:22 - Дорихоналарнинг “қора рўйхат”и эълон қилинади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё томонидан имзоланган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорда таъкидланишича, лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларини бузгани, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартибини қўпол бузгани оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналарнинг манзиллар реестри ва ходимлари реестри “қора рўйхат”га киритилади.

Манзиллар реестри ва ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан 3 йил ўтганидан сўнг чиқариб ташланади.

Дори воситалари сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг маълумот беришича, дори воситаларини сотишда 13 фоизгача ва чакана сотишда 20 фоизгача устама нарх қўйиш қатъий равишда белгилаб қўйилган. Дорихоналарда 340 та дори воситалари чекланган нархда белгилаб қўйилган. Шулардан 160 таси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилардир.