20 February 2017
21:46 - Саратовда 6 нафар ҳамюртимиз автоҳалокат қурбони бўлди
РИА Новости агентлиги хабарига кўра, бугун Россиянинг Саратов вилоятида иккита енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса маҳаллий вақт билан тонгги соат 6:00 атрофида рўй берган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, 90-минтақа давлат рақамига эга Kia Rio русумли автомобиль қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва 163-минтақа давлат рақамига эга бўлган Nissan Almera машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда икки ҳайдовчи ва Kia автомашинасидаги 4 нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмган. Nissan машинасида фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган», — дея аниқлик киритган агентлик суҳбатдоши.

Сўнгги маълумотларга кўра, Kia Rio салонида ҳайдовчидан ташқари 3 эркак ва 2 аёл бўлган, улар Ўзбекистон фуқаролари — ҳамюртларимиз бўлганлиги айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган.