21 February 2017
20:06 - Яхши хабар: Обид қори тилга кирди!
Беш йил муқаддам отиб кетилган Обид қори Назаров гапира бошлади. Бу ҳақда имомонинг ўғли Довуд Назаров маълум қилган. Швецияда истиқомат қилувчи таниқли диний уламо Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида отиб кетилганди. 5 йиллик махсус тиббий муолажалар Обид қори Назаровни оёққа турғазган.

Бунгача унга суиқасдда айбланган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский Швеция шимолидаги Сундсвал шаҳар суди ҳукми билан умрбод қамоқ жазосига лойиқ кўрилди.