21 February 2017
22:33 - Ўзбекистон қазилма бойиликларнинг 70 фоизи қайта ишлашга жалб қилинмаган
Мамлакатда истиқболли ҳисобланадиган қазилма бойликлари конларининг 70 фоизи қайта ишлашга жалб қилинмагани ҳақидаги маълумот геологик тадқиқотлар ва қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари конларини ўзлаштиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича президент имзолаган қарорда маълум қилинди. Агар мазкур норматив-ҳуқуқий актдаги маълумот тўғри бўлса, қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар аниқланган 435 та ер ости участкаларининг 380 таси (87 фоизи), қаттиқ фойдали қазилма конларининг 120 таси (71 фоизи) қайта ишлашга жалб қилинмаган.

2009 йилдан буён таклиф қилинган 38 та истиқболли майдон ва 159 та инвестицион блокдан фақатгина 10 та истиқболли майдонда геологик ўрганиш ишлари олиб борилган ва 2 та конни ишлаб чиқишга хорижий инвестиция жалб қилинган.