Кундалик хабарлар - 20 June 2017

  • 18:23АҚШ Россияга қарши санкцияларини давом эттириш билан чекланмади, ҳатто кенгайтирди. Буёғи нима бўлади?

    Бир неча кун аввал АҚШ Сенати 2014 йили Қримни босиб олиб, Донбассни феълан Украинадан ажратиб олгани Россияга қарши киритган санкцияларини давом эттириш ҳақида қарор чиқарган эди. Россия расмийлари, жумладан, Путиннинг ўзи ва унинг тарафида бўлган сал кам ҳамма оммавий ахборот воситалари 2014 йилдан бери давом этаётган санкциялар Россияга катта зарар бермади, аксинча, кўпроқ нефтни сотишдан олинган фойдагага асосланган Россия иқтисодини диверсификация қилишга ёрдам бермоқда, дейишгача бордилар....

19 June 2017
  • 22:34Яхши хабар: Ўзбекистонда газ муаммоси уни қазиб чиқаришни кенгайтириш эвазига ҳал этилади

    Ўзбекистонда аҳолини газ танқислиги муаммосини ер ости газ омборларини бир неча бараварга кенгайтириш ҳисобига ҳал этиш режалаштирилган. "Ўзбекнефтегаз" ширкатига кўра, бу чора-тадбирлар куз-қиш мавсумида газ таъминоти узилишларсиз ишлашини таъминлаш ва аҳолини табиий газ билан таъминлаш маысадида амалга оширилмоқда. Маҳиллий веб нашрлар "Ўзбекнефтегаз" расмийларига асосланиб, Ўзбекистонда "Газли" газ ер ости газ сақлаш омбори энг катта ҳисобланаши, бугунги кунда ушбу газ омборида ҳажми 3 мл...

  • 21:24Фуқароларнинг мурожаатларига бефарқ бўлган Шўрчи туман ҳокими ишдан олинди, аммо бундан фойда бўлмадими?

    Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Хайбулла Маматқул эгаллаб турган лавозимидан айнан туман аҳолиси билан тизимли равишда самарали алоқа ўрнатмагани, фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларга эътиборсизлик билан қараб келгани учун ишдан олинибди. Собиқ ҳоким аҳолини қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсатиш масаласида жиддий камчиликларга йўл қўйган. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Х.Маматқулга юқори...

  • 20:43“Ўзбекнефтегаз": Ўзбекистон Европа ммалакатларига газ экспортини амалга оширмоқчи. “Ҳаракат”: Ҳозирги режим бунга қодирми!

    “Ўзбекнефтегаз" ширкати табиий газни Европа мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирилмоқда. "Ўзбекнефтегаз" ширкати раҳбари Алишер Султонга кўра, "Ўзбекнефтегаз" ўзининг шериклари билан ҳамкорликда Европа бозорига чиқиш стратегиясини амалга оширишни режалаштирилган. "Албатта, биз Европага чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Каспий денгизига чиқишнинг ўзи кўп нарса ҳақида далолат бермоқда. Билвосита табиий газимиз "Газпром" компанияси орқали Европа мамлакатларига етказилаяпти", деди Алишер Сул...

  • 20:16Вазирлик: Тошкентдаги машҳур тиббиёт коллежи ёпилади. “Ҳаракат”: Бундай қарор тўғрилигига шубҳа бор

    Пойтахтдаги П. Боровский номли тиббиёт коллежига 2017-2018 ўқув йили учун қабул тўхтатилиши юзасидан таклифлар тайёрланди. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик таҳлили натижаларига кўра, коллеж фаолиятида жиддий камчиликлар ва муаммолар мавжудлигини кўрсатган. Жумладан, коллежда 2 минг реал ўқувчи ўрни мавжуд бўлса-да, бугунги кунда 3 минг 94 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Коллежда ўқувчилар сони унинг қувватига нисбатан 1,5 баробар кўплиги, гуруҳларда ўқувчил...

  • 18:50“Ижтимоий фикр” сўров ўтказди, ўзбеклар диктаторликдан роҳатсиз экан

    "Халқ сўзи" газетаси хабар қилишича, "Ижтимоий фикр” маркази халқ орасида сўровнома ўтказган ва мамлакат аҳолисининг сал кам 57 фоизи Ўзбекистонда диктатура мавжддлигидан роҳатсиз эканлиги аниқланган. Тўғри, газета “диктаторлик” сўзини ишлатмасадан, “коррупция” сўзи билан чегараланибди. Аммо, ҳозир бутун дунё биладики, коррупция диктаторликларнинг маҳсулотидир. Тўғрироғи, ҳар қандай давлатда “коррупция” даражаси шу давлатдаги “диктатура” дара...

  • 10:02“Ҳаракат” ҳар доимгидек яна ҳақ чиқмоқда: Лондонда исломий терроризмга жавобан мусулмонларга қарши теракт уюштирилди. Бу ҳали ҳолва!

    Reuters Агентлиги шу дақиқаларда эълон қилаётган хабарларига кўра, бир оз аввал, яъни маҳаллий вақт билан эрта саҳарда Лондондаги катта масжидлардан биридан намоз қилиб чиқаётган одамларнинг устига бир фургон машина юриш қилган. Бир киши ўлгани, 8 киши ярадор бўлгани, улардан 2 нафари оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. 49 ёшли фургон ҳайдовчисини атрофдаги одамлар дарҳол ушлашибди ва бир пастдан кейин бу ерга етиб келган полицияга топширишибди. Унинг руҳий касал ёки касал эмаслигини текшириш учун...

18 June 2017
  • 22:07Туркия исломлашиш йўлида: Бурса шаҳар метросида авваламбор аёллар ишлатиши керак бўлган вагонлар ишга тушди

    Туркиядаги энг катта матбуот нашрларида бири бўлган “Ҳуррият” газетасининг Интернетдаги инлизча саҳифасида айтилишича, сони билан Истанбул, Анқара ва Измирдан кейин 4-чи ўринда турган Бурса шаҳридаги метрода авваламбор аёллар ишлатиши керак бўлган вагонлар пайдо бўлибди. Вагонга кирверишда, расмда кўрсатилгандек, турк тилида “Аёл йўлчиларга имтиёзли вагон” сўзлари ёзиб қўйилган. “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери Ражаб Эрдўғоннинг исломчи Адолат ва Тараққиёт ...

17 June 2017
  • 02:06АҚШ “Бирлик” Партияси лидерининг таклифидан кейин Куба билан алоқаларни тиклаган эди, кеча Доналд Трамп бунга бироз тескари бўлган қадамлар қилди

    Кеча АҚШ Президенти Доналд Трамп АҚШнинг Флорида штатидаги Кубага энг яқин Майами шаҳрида кубалик муҳожирлар кўп бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди ва Барак Обаманинг Куба билан “даҳшатли ва ва хато келишувини” қисман бекор қилишини эълон қилди. У янги имзолган фармонга кўра, америкаликларнинг Кубага бориши янада чекланади, Куба билан турли алоқалар торайтирилади. Аммо, Обаманинг замонида қабул қилинган келишувларнинг катта қисми амалда қолаверади, масалан иккала мамлакатн...

  • 01:13Миршаббошимиз Тожикистонга сафар қилиши яхши, аммо, у энди жаллодбоши эмаслигини кўрсатиши лозим

    Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири, генерал-майор Абдусалом Азиз жорий йил июнь ойи охирида Тожикистонга боради. Asia Plus агентлиги Тожикистон ИИВдаги манбасига таянган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда. Бу Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг қўшни республикага сўнгги сал кам 20 йилдаги илк сафари бўлади. Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири 27-29 июнь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида иштирок этиши режалаштирилган. Абдусалом Азиз бу сафари чоғида Тожикисто...