19 June 2017
10:02 - “Ҳаракат” ҳар доимгидек яна ҳақ чиқмоқда: Лондонда исломий терроризмга жавобан мусулмонларга қарши теракт уюштирилди. Бу ҳали ҳолва!

Reuters Агентлиги шу дақиқаларда эълон қилаётган хабарларига кўра, бир оз аввал, яъни маҳаллий вақт билан эрта саҳарда Лондондаги катта масжидлардан биридан намоз қилиб чиқаётган одамларнинг устига бир фургон машина юриш қилган. Бир киши ўлгани, 8 киши ярадор бўлгани, улардан 2 нафари оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. 49 ёшли фургон ҳайдовчисини атрофдаги одамлар дарҳол ушлашибди ва бир пастдан кейин бу ерга етиб келган полицияга топширишибди. Унинг руҳий касал ёки касал эмаслигини текшириш учун касалхонага жўнатишибди.

Буюкбритания Бош вазири Тереза Мэй ва мухолифатдаги Лейборитслар Партиясининг лидери Жереби Корбин бўлган воқеадан даҳшат ва шок ичида эканликларини баён қилишган.

Агар улар ҳақиқий хабар тарқатадиган “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларини ўқиб боришса эди, дейди мухбиримиз, даҳшат ва шокка тушиб ўтиришмасди. Чунки, Лондонда бўлган воқеа, “Ҳаракат” аввалдан башорат қилганидек, Ғарбга қарши терактларни кучайтириб бораётган мусулмонлардан қасд олиш ниятида уларга қарши ғарбликлар тарафидан ҳали кўплаб уюштириладиган терактлардан биринчиидир. Бу ҳали холва, бундан катта терактлар бўлиши муқаррардир.