20 June 2017
18:23 - АҚШ Россияга қарши санкцияларини давом эттириш билан чекланмади, ҳатто кенгайтирди. Буёғи нима бўлади?

Бир неча кун аввал АҚШ Сенати 2014 йили Қримни босиб олиб, Донбассни феълан Украинадан ажратиб олгани Россияга қарши киритган санкцияларини давом эттириш ҳақида қарор чиқарган эди. Россия расмийлари, жумладан, Путиннинг ўзи ва унинг тарафида бўлган сал кам ҳамма оммавий ахборот воситалари 2014 йилдан бери давом этаётган санкциялар Россияга катта зарар бермади, аксинча, кўпроқ нефтни сотишдан олинган фойдагага асосланган Россия иқтисодини диверсификация қилишга ёрдам бермоқда, дейишгача бордилар.

Аммо, дейди мухбиримиз, Россиянинг иқтисоди катта зарба остида қолгани шубҳасиздир, дейди мухбиримиз. Тўғри, бундай кучли давлатни санкциялар билан тезда йўқ қилиб бўлмайди. Лекин, унутмайликки, Совет Армияси қўшинлари 1979 йили Афғонистонга киргандан кейин Ғарб тарафидан киритилган ва узоқ йиллар давом этган санкциялар 1991 йилга келиб СССРдек давлатнинг парчаланиб кетишида асосий рол ўйнаганини ҳар бир ақли расо одам билади ва тушунади.

Россия билан ҳам шундай бўлади, санкциялар давом этаверса, Россия Федерацияси ҳам, СССР каби, парчаланиб кетади.

Кўриб турибмизки, АҚШ ва ЕИнинг Россияга қариши киритган санкциялари давом этмоқда. ЕИ давлатлари ичида бу хусусда турли фикрлилик бўлса, ЕИ санкциялардан воз кечмоқчи эмас. АҚШнинг ахборот воситалари бу давлатнинг Молия вазирлигига асосланиб хабар беришларича, Молия Вазирлиги яна 38 шахс ва ташкилотга қарши санкциялар киритибди. Табиий, бу рўйхатдаги шахслар – катта бизнесменлар ёки бизнесс ширкатлари. Уларнинг ҳаммасини фаолияти у ёки бу маънода АҚШ билан боғлиқ.

Санкциялар давом этаверса, Россия Федерациясининг келажаги йўқ. Аммо, унутмайликки, ҳозир Россиянинг белига граната ёки бошқа портлатувчилар бойлаб олиб, говжум жойлардан ўзини погртлатаётган мусулмон ўлимчи-террористлардан фарқи йўқ. Бундай ифодани биринчи бўлиб “Бирлик” лидери АБдураҳим Пўлат 2008 йилдаги Гуржистон-Россия урушининг натижаларига бағишланган “Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия- Гуржистон уруши” номли мақоласида тилга олган эди. Бу мақоланинг ўзбек тилидаги оргинали “Ҳаракт” журналида (№ 4(73), 2008 йил) ва рус тилида русларнинг centrasia.ru ва гуржиларнинг apsny.ge сайтида ўша кунларда эълон қилинган.

Тўғри, мусулмон ўлимчи-террористлар билар Россиянинг битта муҳим фарқи бор, у ҳам бўлса, Россиянинг белида бутун дунёни йўқ қилиб юборишга кучи етадиган ядровий бомбалар борлигидир. Путиндан эса, ҳамма нарсани кутиш мумкин. У ҳолда дунёнинг келажаги бўлмайдими? Демак, икки тараф ҳам ҳар бир қадамини шу савол остида қилаётганига шубҳа йўқ.

Расмдаги харитада Россияга қарши санкиция киритган давлатлар яшил ва тўқ яшилга бўялган.