19 June 2017
20:43 - “Ўзбекнефтегаз": Ўзбекистон Европа ммалакатларига газ экспортини амалга оширмоқчи. “Ҳаракат”: Ҳозирги режим бунга қодирми!

“Ўзбекнефтегаз" ширкати табиий газни Европа мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирилмоқда. "Ўзбекнефтегаз" ширкати раҳбари Алишер Султонга кўра, "Ўзбекнефтегаз" ўзининг шериклари билан ҳамкорликда Европа бозорига чиқиш стратегиясини амалга оширишни режалаштирилган.

"Албатта, биз Европага чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Каспий денгизига чиқишнинг ўзи кўп нарса ҳақида далолат бермоқда. Билвосита табиий газимиз "Газпром" компанияси орқали Европа мамлакатларига етказилаяпти", деди Алишер Султон.

Мутахассислар фикрича, ўзбек миллий холдинг компанияси учун энг қулай бўлган йўналиш бу Жанубий газ йўлагидир. Мазкур лойиҳада Каспий минтақаси бўйича Грузия ва Туркия орқали Епропага табиий газ етказиб бериш кўзда тутилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, 2017 йилда озарбайжонлик SOCAR ва "Ўзбекнефтегаз" компаниялари ҳамкорликда Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳудудларида нефт-газ операцияларини амалга ошириш бўйича келишув имзолашган. Жумладан, томонлар Каспий ва Ўзбекистон ҳудудларида ушбу ишларни амалга оширувчи қўшма корхона фаолияти йўлга қўйишган. Ушбу битим асосида табиий бойликларни транзит қилиш, геология-қидирув ишларни амалга ошириш ва бошқа келишув вазифаларини бажариш кўзда тутилган.


Алишер Султон ҳақ, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон ҳозир ўз газини жуда арзонга Россияга сотмоқда, Россия эса, ўз газини катта нархда Европага сотмоқда, яъни, биздан катта фойда олмоқда. Ислом Карим Лубянканинг вассали сифатида шу йўл билан ҳам Россияга хизмат қилар эди.

Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон ўз газини тўғридант-тўғри Европага сотиши биз учун жуда фойдали бўлади. Аммо, ҳозирги ҳокимият Россияга қарши бундай ҳаракат қилишдан қўрқмайдими? Тахмин қилиш мумкинки, қўрқади, демак ҳеч нарса ўзгармаса керак.