18 June 2017
22:07 - Туркия исломлашиш йўлида: Бурса шаҳар метросида авваламбор аёллар ишлатиши керак бўлган вагонлар ишга тушди

Туркиядаги энг катта матбуот нашрларида бири бўлган “Ҳуррият” газетасининг Интернетдаги инлизча саҳифасида айтилишича, сони билан Истанбул, Анқара ва Измирдан кейин 4-чи ўринда турган Бурса шаҳридаги метрода авваламбор аёллар ишлатиши керак бўлган вагонлар пайдо бўлибди. Вагонга кирверишда, расмда кўрсатилгандек, турк тилида “Аёл йўлчиларга имтиёзли вагон” сўзлари ёзиб қўйилган.

“Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери Ражаб Эрдўғоннинг исломчи Адолат ва Тараққиёт Партиясининг мақсади Туркияни қадамма-қадам Муҳаммад Пайғамбер замонидаги каби давлатга айлантиришдир, агар жараённалар қадамма-қадам давом этаверса, ахир бир кун исломчилар «пайғамбармиз туяда юрганлар, нимага биз кофирлар яратган автомобилларда юрамиз» дейишади ва туяга ўтишади, деб айтиб келмоқда.

Мана Туркиядаги воқеалар айнан “Ҳаракат” айтган йўналишда давом этмоқда. Ислом динёсида биринчи дунёвий/секуляр давлат - Туркия Жумҳуриятида жамоат жойларида тақиқланган ҳижобга рухсат берилди. Университетларнинг қиз ва ўғил талабалари алоҳида ётоқхоналарда яшашларии кераклиги ҳақида гапиришга бошланди. Мактабларда ҳам қиз ва ўғил болаларни алоҳида синфларда ўқиш тўғрисида гапирилмоқда. Мана метрода авваламбор аёллар ишлатиши мумкии н бўлган вагонлар ишга тушибди. Ҳеч шубҳа йўқки, бундай қадам Ражаб Эрдўғоннинг буйруғи ёки рухсати билан қилинган. Кейинги қадам - фақат аёллар ишлатиши мумкин бўлган вагонлар киритиш бўлади. Ва шундай кун келадики, мусулмонлар туяда юришга ўтишади.

Тўғри, мусулмонлар ичида бундай аҳмоқона ва фанатик нарсаларга қарши бўлганларнинг сони ортиб бормоқда. Ахир бир кун улар ғалаба қозонади, Ислом расман дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилади, Шариат каби нарсалардан воз кечилади. Аммо, кураш осон бўлмайди, фуқаролар уруши бўлиши, катта қон тўкилиши мумкин.

Уруш ва қон тўкилишини истмайдиганлар ислом фанатикларининг йўлини ҳозироқ тўсишлари керак. Дарвоқе, Бурса шаҳридаги баъзи аёллар ташкилотлари бундай вагонлар киритилишига қариши норозилик акциялари бошлашибди.

Туркияда воқеаларнинг бундай кетавериши бошқа турк давлатларини Туркиядан узоқлашишга мажбур қилади, Турк Дунёси тушунчаси ҳозирги босқичда маъносини йўқотади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.