19 June 2017
20:16 - Вазирлик: Тошкентдаги машҳур тиббиёт коллежи ёпилади. “Ҳаракат”: Бундай қарор тўғрилигига шубҳа бор

Пойтахтдаги П. Боровский номли тиббиёт коллежига 2017-2018 ўқув йили учун қабул тўхтатилиши юзасидан таклифлар тайёрланди. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик таҳлили натижаларига кўра, коллеж фаолиятида жиддий камчиликлар ва муаммолар мавжудлигини кўрсатган.

Жумладан, коллежда 2 минг реал ўқувчи ўрни мавжуд бўлса-да, бугунги кунда 3 минг 94 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Коллежда ўқувчилар сони унинг қувватига нисбатан 1,5 баробар кўплиги, гуруҳларда ўқувчилар сони ўртача 36-38 нафарни ташкил этиши, ўқув хоналари етишмаслиги дарслар 2 сменада ташкил этилишига сабаб бўлган. Бу эса ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида тўгарак машғулотларига жалб этилишини чеклаб қўйган, яъни қўшимча машғулотларни ўтказиш учун бўш аудиторияларга жуда катта эҳтиёж сезилган.

Қолаверса, ўқувчилар сонининг кўплиги жисмоний тарбия дарсларини спорт залларида ташкил этишда ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш имконини бермайди. Яъни, айрим гуруҳларга жисмоний тарбия дарсларини ўтиш имкони бўлмаган. Бундан ташқари, коллежнинг фаоллар зали ҳам йўқ. Бу ҳолат ўқувчилар ўртасида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, ота-оналар йиғилишларини ўтказиш имконини бермайди.

Вазирлик бу ўқув юртида шундай камчиликлар борлигини аниқлагани яхши иш. Аммо, шунинг ўзи коллежни ёпиш қарориyb олқишлаш учунг етарсиздир, дейди мухбиримиз. Агарда бу коллеж тайёрлайдиган мутахассисларга эҳтиёж бўлса, бор камчиликлар тузатилиши ва коллеж ўз фаолиятини давом эттириши керак.